Архивы тегов: SLAYD

Томорқа: эътибор катта, самараю даромад ҳам шунга яраша бўлиши керак

3_surxon

Сурхондарё вилояти Шеробод туманининг қай бир маҳалласида бўлманг, ким билан суҳбатлашманг, томорқадан унумли фойдаланишда улардан тажриба ўрганиш мумкинлигига ишонч ҳосил қиласиз. Тумандаги ҳар икки хонадоннинг бирида иссиқхона бор. Одамлар иссиқхонаю, томорқаларидаги очиқ майдонларда ҳалол меҳнат қилиб, фаровон ҳаёт кечиришмоқда. Туманнинг Тароқли маҳалласида яшовчи Панжи Омонов омилкор деҳқон. Унинг томорқадан самарали фойдаланишдаги тажрибаси катта. – Ҳар йили бодринг ва помидор ҳосилини

» Читать далее

«Бу кун мен учун қўшалоқ байрам»

4_01

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан  ўтказилган байрам тадбирида “Мусурмон ота” фермер хўжалиги раҳбари Сўпи Бойматова самарали ва фидокорона меҳнати учун Президент совғаси – “Нексия-3” автомашинаси билан тақдирланди. Сўпи опа 1998 йилда яхши ниятлар билан пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалигини ташкил этган эди. Ўтган вақт мобайнида эр ишини бўйнига олган Сўпи опа

» Читать далее

Етказганингга шукур

u8709f228606m

Қўшни хонадондан чиққан бир коса сумалакни кўриб, Рўзимбой отанинг дили энтикиб кетди. Қалбини шукроналик туйғуси эгаллади: – Шукур, сумалакка ҳам етдик. Сумалакли косага ширинлик тўлдириб қайтаришди.Удуми шунақа. Рўзимбой ота сумалакка жимжилоғини ботириб ялади.Ширин бўлибди. Хаёли узоқ узоқларга олиб қочди. Уруш йиллари ҳовлисида пишган сумалак ёдига тушди. …Онаси қўни-қўшни, маҳалла-кўй билан сумалак пиширган эди. Йўқчилик пайт­лар. Бир кафт ун ҳисобда. Шундай

» Читать далее

КЎНГИЛЛАРНИНГ КЎРКИСАН, БАҲОР

flowers2

Баҳор! Кўнгилларга олам-олам қувонч улашиб, баҳор келди. Бодомлар гуллади. Табиат бағрида илиқ насимлар эса бошлади. Бутун борлиқ аста-секин жонланиб, уйғониш тараддудига тушди. Қушлар парвозга чоғланди. Баҳорни кутиб орзиққан кўнгиллар Наврўзга талпинмоқда. Қалблар ажиб наволарга тўлиб, туйғулар баҳорнинг хуш бўйлари билан ифорланади. Шу топда баҳор ва шодлик куйчиси Ҳамид Олимжоннинг мафтункор мисралари хаёлдан ўтади: Деразамнинг олдида бир туп, Ўрик оппоқ бўлиб

» Читать далее

Тут эккан минг йил маржон теради

956ffcd8de09387ac21f8630c7ba7e5c

Тут дарахти серҳосил бўлиб, меваси витаминларга бой. У кўпгина касалликларда даволовчи  сифатида бошқа мевалардан ажралиб туради. Ҳатто дарахт новдаси, барглари, пўстлоғи, илдизининг ҳам фойдали жиҳатлари мавжуд. Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари” китобида мазкур мева инсон саломатлиги учун фойдали эканлиги, истеъмол қилишнинг тартиб ва қоидалари ҳақида айтиб ўтади. Хусусан, тут меваси иммун тизимини мустаҳкамлаб, организмнинг ҳар хил юқумли касалликларга қарши

» Читать далее

Энг яхши китоб менинг фарзандимга

3_kitob

Навоий вилояти Ишга кетаётиб, бир нуроний онахон билан суҳбатлашиб қолдим. Онахон бугунги ёшлар, уларнинг юриш-туриши, муомаласи ва одоби ҳақида сўзлаб, барчаси оиладаги тарбияга боғлиқ эканлигини куйиниб гапирди. Шу аснода ёшлигини, ўзининг болалик йилларини эслади. Бўш вақтини қандай ўтказгани, нималар билан банд бўлгани, энг муҳими, оғир кунларда ҳам шам ёруғида китоб мутолааси билан машғул бўлганини ёдга олди. Суҳбат чоғида ота-она учун

» Читать далее

Жом – жадал ўзгаришлар оғушида

jom

Самарқанд вилояти Бу йилги кўклам Жомга ҳар йилгидан бошқача кириб келди. Қўйни-қўнжини тўлдириб, қутлуғ қадамлар ила ташриф буюрди. Уни соғиниб кутган қиру адирлар, дашту далалар қучоғини очиб қарши олди. Ёшу қари айланайин кўкламой, қадамларингга кўз тегмасин, дея шоду хуррамлик билан унга пешвоз чиқди. Ҳа, бугун одамларнинг кайфияти баланд. Кулиб турган очиқ чеҳраларда, самимий гурунгларда ҳаётдан мамнунлик ўз ифодасини топган. Кўзлар

» Читать далее

Томорқасини ўрмонга айлантирган боғбон

2_fargona

Фарғона вилояти Қувалик Ашурали Умрзоқов 500 турдаги ноёб ўсимликни Фарғона иқлимига мослаштиришга аҳд қилган. У яшайдиган Бойистон маҳалласидаги хонадонга кириб борар экансиз, аҳдининг қатъийлигига ишонасиз – турфа кўчатларга кўзингиз тушади. Қиш кунлари бўлишига қарамай, айвон устунига чирмашиб кўм-кўк бўлиб печаксимон ўсимлик ўсмоқда. – Бу Плюш, – дейди Ашурали ака. – Ёпишқоқ ўсимлик, уни дарахт ҳам дейишади. Қишин-ёзин шу тахлит кўм-кўк

» Читать далее

Бунда тарих сўзлайди

1_bukhara

Бухоро вилояти Президентимиз вилоятга ташрифи чоғида ҳам Бухоро шаҳри ўзининг бетакрор тарихий обидалари, осори-атиқалари,  асрлар оша давом этиб келаётган миллий ҳунармандчилик анъаналари билан юртимиз туристик жозибадорлигини оширишда улкан салоҳиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Воҳада туризмни ривожлантириш концепцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва соҳага оид дастурлар билан танишиб, аниқ кўрсатмалар берди. Жумладан, бир қатор тарихий обидалар, маданий – мерос объектларини

» Читать далее

Ҳиндистон делегацияси Сирдарёда

1_02

Сирдарё вилояти Ҳиндистон – дунёда тиббиёт ривожи, фармацевтика саноати бўйича энг олди ўринларда турадиган давлатлардан бири. Ушбу мамлакатда ишлаб чиқариладиган дори-дармонлар жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига экспорт қилинади. Президентимиз ташаббуси билан республикамизда Ҳиндистон давлати билан ҳамкорликда замонавий дори-дармон ишлаб чиқарувчи корхоналар фао­лияти йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, бир гуруҳ ҳиндистонлик шифокорларлар мамлакатимизга келиб, маҳаллий  соҳа ходимларига амалий машғулотлар, маҳорат дарслари ўтмоқда. Ҳамкорликда мураккаб жарроҳлик

» Читать далее
1 2 3 4 5 51