«Бу кун мен учун қўшалоқ байрам»

4_01

Жиззах вилояти

Шароф Рашидов туманида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан  ўтказилган байрам тадбирида “Мусурмон ота” фермер хўжалиги раҳбари Сўпи Бойматова самарали ва фидокорона меҳнати учун Президент совғаси – “Нексия-3” автомашинаси билан тақдирланди.

Сўпи опа 1998 йилда яхши ниятлар билан пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалигини ташкил этган эди. Ўтган вақт мобайнида эр ишини бўйнига олган Сўпи опа ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигини барча жабҳаларда илғорлар қаторига қўша олди. Хўжалик тасарруфидаги қарийб юз гектар ерга чигит экиб, ҳар йили шартнома режасини ошириб бажариб келмоқда.
– Юртимиз фаровонлиги учун қилаётган ишларимизни юқори баҳолаб, алоҳида эътибор қаратгани учун Президентимизга минг раҳмат, – дей­ди у. – Бу кун мен учун қўшалоқ байрам бўлди. Юксак ишонч ва рағбат бизни янада ғайрат-шижоат билан, жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилишга ундайди.

Муқимбой ИСМОИЛОВ,
“Qishloq hayoti” мухбири.