БАҲОР ҚУШЛАР БИЛАН ГЎЗАЛ

uya копия

Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан “Баҳорни қушлар билан кутиб олиш” акцияси ташкил этилди.

Талабалар иштирокида ўтказилган ушбу тадбир экотизимдаги ёввойи қушларни асраб-авайлаш, йў­қолиб кетишининг олдини олиш, камайиб бораётган турларини кўпайтиришни мақсад қилгани билан аҳамиятлидир.

Акция доирасида талабалар қушлар учун уялар ясаб,  университет ҳудудидаги дарахтларга ўрнатишди.

– Ҳозирги кунда республикамизда 464 тур ёввойи қушлар рўйхатга олинган бўлиб, шулардан 49 таси Қизил китобга киритилган,  – дейди Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Хония Асилбекова. – Қўмитамиз томонидан мавжуд турларни асраб қолиш, йўқолиб бораётганларини кўпайтириш чоралари узлуксиз равишда олиб борилмоқда. Хусусан, вилоятларда Қизил китобга киритилган қушларни асраб қолиш ва кўпайтириш марказлари ташкил этилган.

Бундан ташқари, республикамиз ҳудудидаги ҳайвонот боғлари билан ҳам амалий  ҳамкорликни йўлга қўйганмиз.

Тадбир давомида мавзуга оид семинар-тренинг ва турли хил танловлар ўтказилди. Жумладан, мутахассислар томонидан талабаларга қушлар учун уяларни ўрнатиш ва қушлар муҳофазасига оид батафсил тушунчалар берилди.

Суҳроб ЗИЁДУЛЛАЕВ,

“Qishloq hayoti” мухбири.