«Бек кластер» аъзоларига хизмат техникалари

3_01

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри Мирзаобод, Ховос ҳамда Сайхунобод туманларида фаолиятини бошлаган “Бек Кластер”  масъулияти чекланган жамияти пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришдан тортиб, уларни қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ҳолига келтириб, жаҳон бозорларига экспорт қилишгача бўлган жараёнларни ўз вақтида адо этмоқда.

Бугунги кунда Мирзаобод ва Ховос туманлари ҳудудидаги қарийб 18 минг гектар ерга эгалик қилаётган корхона жамоаси айни вақтда экин майдонларини ҳайдаб, яхоб бериш тадбирларини пухта амалга оширишмоқда.
Иш самарадорлигини таъминлаш мақсадида яқинда масъулияти чекланган жамияти ишчи-хизматчиларига 66 та хизмат машинаси – “Кобалть”, “Нексия”, “Спарк” ва “Дамас”лар топширилди. Ана шундай хизмат машиналарига биринчилардан бўлиб Ховос туманининг Меҳнат­обод  ҳудуди иш бошқарувчиси Маҳкам Ғозиев, бош ҳосилот Олимжон Турдиев ҳамда минерал ўғитлар таъминоти омбори мудири Ўктам Абсалиевлар эга бўлди.
Эътиборлиси, “Бек Клас­тер” МЧЖда меҳнат қилаётган жамоа механизаторларига 130 та янги чопиқ ва ҳайдов тракторларини топшириш чоралари кўрилаётир. Буларнинг самарасида иш унумдорлиги оширилиб, маҳсулот сифати яхшиланади ҳамда экспорт салоҳияти янада кенгайтирилади.

Бозорбой БЕКМУРОДОВ,
 “Qishloq hayoti” мухбири.