САНГАРДАКДА ЯНГИ МАҲАЛЛА ГУЗАРИ

sangardak_1

Мамлакатимиздаги бугунги улкан эврилишлар даврида Сурхон воҳаси замонавий ва кўркам қиёфа касб этмоқда. Ҳудудда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қиляпти.

Вилоят марказидан қарийб икки юз километр масофада жойлашган Сариосиё туманининг “Сангардак” маҳалла фуқаролар йиғинида янги маҳалла гузари биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.  Замонавий лойиҳа асосида бунёд этилган мажмуанинг фойдаланишга топширилиши ҳудуд аҳли учун катта совға бўлди.

Ўзига хос шодиёнага айланиб кетган маросимда давлат ва жа­моат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, нуроний отахону онахонлар, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Маросимда сўз олганлар воҳанинг янада гуллаб-яшнаётгани, мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий асосларини шакллантириш, давлат ҳоки­мияти ва бошқарув органлари билан ҳамкорликни янада мус­таҳкамлаш ҳамда нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.

3300 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган “Сангардак” МФЙ ҳудудида қад ростлаган яхлит бир мажмуа шаклидаги янги маскан маҳалла идораси,  профилактика инспектори хизмат хонаси, музей, кутубхона, ахборот-ресурс маркази, тикувчилик цехи, савдо ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини ўз ичига олган. Бундан ташқари, 300 ўринга мўлжалланган тўй ва бошқа маросимлар учун тантаналар саройи ҳам маҳалла аҳли ихтиёрига топширилди.

Тадбирда иштирок этган давлат ва жамоат ташкилотлари вакил­лари шу куни ҳудуддаги 16-мактабда ўқувчилар учун яратилган шароит­лар билан танишди. Шунингдек, янги қуриб битказилган минифутбол майдончаси ҳудуд ёшлари учун алоҳида совға бўлди.

Маросимда Сурхондарё ви­лояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.

 

Суҳроб ЗИЁДУЛЛАЕВ