ЗОТЛИ ОТЛАР КЎПАЙМОҚДА

3_ot

Фарғона вилояти

Қўштепа туманидаги “Муҳаммадумар Олимов қорамоли” фермер хўжалигида ахалтака зотли отлар парваришланмоқда.  2001 йилда ташкил этилган хўжаликда улоқчи, пойгада тезкор ва тўсиқлар оша чопадиган отларни кўпайтириш учун барча имкониятлар ишга солиняпти.

Бу ерда айни вақтда 100 дан зиёд отлар бор. Улар орасида ахалтака зотидан ташқари инглиз ва араб зотли отларни кўпайтириш, соҳада наслчилик ишларини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
– Президентимизнинг 2017 йил 15 июндаги “Ўзбекис­тон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳа ривожида муҳим ҳужжат бўлди, – дейди фермер Абдубанноб Қосимов. – Унга кўра, йилқичиликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгилангани нафақат ушбу тармоқ, балки от спорти истиқболи сари ташланган муҳим қадамдир. Негаки, спортнинг мазкур тури тараққий этиши, халқаро доирада юқори натижаларга эришилиши, энг аввало, йилқичилик равнақига боғлиқдир. Шу боис хўжалигимиз истиқболи учун ҳам бир қатор режалар туздик. Келгуси икки йилда  Германия ва Россиядан наслли бия ва отларни олиб келиш ҳаракатидамиз.

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ