Сариосиёда яна бир саноат корхонаси

Сурхондарё вилояти

Сариосиё туманида иш бошлаган  “Сурхон текстиль кийимлари” фабрикасида 200 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлди.

Германияда ишлаб чиқарилган махсус технологиялар билан жиҳозланган мазкур корхона йилига 1,2 минг тонна трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга.
– Давлатимиз томонидан соҳага қаратилаётган эътибор ва берилаётган имтиёзлар бизни куч-ғайрат билан ишлашга, изланишга ундамоқда, – дейди корхона раҳбари Шерзод Жалилов. – Бу имкониятлар янги лойиҳалар устида самарали ишлашимизга замин яратибгина қолмай, алоҳида масъу­лият ҳам юклайди. 2018 йилнинг март ойи­га қадар корхонамизда янги лойи­ҳаларни амалга ошириш ҳисобига ишчи-ходимлар сонини 600 нафарга  етказиш режамиз бор.
Вилоятда тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғини изчил ривожлантириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш мақсадида амалга оширилаётган бу каби лойиҳалар босқичма-босқич фойдаланишга топширилгач, ҳудудда етиштирилган пахта толаси тўлиқ қайта ишланиб, 3 минг нафардан ортиқ кишининг доимий иш билан бандлиги таъминланади.

Дилфуза ЖЎРАЕВА,
“Qishloq hayoti” мухбири.