Бунёдкорлик ёшлик шижоатини бахш этмоқда

Тошкент вилояти

“Қишлоқ ҳаёти” газетасида чоп этилган “Еттидан етмишгача” ибораси таҳрирга муҳтожми?..” сарлавҳали мақола барча муштарийлар қатори мени ҳам мулоҳазага чорлади.

Дарҳақиқат, илгари 50-60 кексалик ёши, деб эътироф этиларди. Буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳам “Хазойин ул-маоний” куллиётида инсон умрини тўрт фаслга қиёс этиб, 45-60 ёшни – кексалик даври, яъни умрнинг қиши, дея эътироф этган. Эътибор берсак, бундан беш юз йил аввал 45 ёш кексаликнинг бошланиши деб ҳисобланган.
Тўғри, бу ёшда инсон ақлу идрокка, ҳаётий тажрибаларга бой бўлади, унга вазминлик, мулоҳазакорлик хос. Бироқ ҳозирги кунда бу ёшдаги инсонлар ўзларига кекса, ғамхўрликка муҳтож деб эмас, жамият учун керакли шахс деб қарамоқдаларки, бу қувонарли ҳол, албатта.
Олдинлари хорижда 90 ёшида университет талабаси бўлган, спортда ёки санъатда ютуқларга эришган, компьютер учун дастур яратган, кашфиётлар қилган инсонлар ҳақида ўқиб, ҳайратланардик. Энди бу ҳолат юртимиз аҳолиси учун ҳам бегона эмас. Ён-атрофга боқсак, халқимиз орасида ҳам н

4_boboy

уроний ёшда тадбиркорликка қўл ураётган, боғ яратиб, эл дастурхонини тўкин қилишга бел боғлаган отахону онахонлар кам эмаслигига гувоҳ бўламиз. Улардан куч, ибрат оламиз.
Мана ўзимиздан мисол. Яқинда Янгийўл тумани Гулбаҳор қўрғонида мини стадион қурилиб фойдаланишга топширилди. Спорт мажмуасида футбол билан бирга  спорт машқлари билан шуғулланиш учун тренажёр зали, фитнес клуб ҳам фаолият кўрсатади.
Мажмуанинг очилишида бундай бунёдкорликдан руҳланган 90 ёшли Муса ота Охунов футбол майдонига тушиб кетди. Ёшлар билан анча вақт баҳс олиб борган отахоннинг хатти-ҳаракатларини кўриб, ҳақиқатан ҳам, энди “Еттидан етмиш ёшгача” ибораси “таҳрир”га муҳтож деган фикр менинг ҳам хаёлимдан ўтди.

Аҳмаджон РИХСИБОЕВ