Ватанга муҳаббат ҳиссини жўштирди

1_boysun

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилоятида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Унда атоқли шоир ва ёзувчилар, олимлар, санъаткорлар, кино ҳамда театр актёрларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари фаол иштирок этди.
Вилоятдаги таълим муас­сасаларида, ҳарбий қисмлар, маҳаллаларда, энг чекка қиш­лоқ ва овулларда учрашувлар ўтказилди. Халқ билан юзма-юз, мулоқот руҳида ташкил этилган учрашувларда Президентимизнинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китобида илгари сурилган ғоялар воҳа аҳлига содда ва самимий усулда етказилди.
Термиз шаҳридаги ёшлар марказида ҳамда Термиз давлат университетида бўлиб ўтган тадбирда сурхон ёшларининг қўлга киритаётган муваффақиятлари, воҳадан етишиб чиқаётган ёш истеъдод соҳибларининг бугунги изланишлари ҳақида сўз юритилди.
– Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши биз ёшларда Ватанга муҳаббат туйғусини янада юксалтиради, – дейди Термиз давлат университети талабаси Лутфия Баротова. – Шу юрт тараққиёти, халқимиз манфаатлари йўлда жонбозлик кўрсатишда муҳим роль ўйнайди.
Тадбир давомида мамлакатимизда истиқлолгача бўлган давр ва мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан ўзгаришларни ўзида акс эттирган фотокўргазмалар, қисқа метражли фильмлар ҳамда слайдлар намойиш этилди. “Мен Ватанимни севаман”, “Юртим жамоли”, “Юртим тараққиётига менинг ҳиссам” каби лойи­ҳалар доирасида викториналар ўтказилди. Шунинг­дек, мустақиллик ғояларини тарғиб этишга қаратилган огоҳликка чорловчи саҳна томошалари, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар билан самимий мулоқотлар, ранг-баранг концерт дастурлари  тадбир моҳиятини янада бойитди.
Тарғибот тадбирларининг якуни “Бойсун баҳори” фольклор фестивали шодиёналарига уланиб  кетди. Фестивалга ҳамоҳанг тарзда ўтган гала концертда эстрада хонандалари ижросидаги жозибали наволар, рақслар гулдастаси барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

Дилфуза ЖЎРАЕВА,
“Qishloq hayoti” мухбири.