Сурхондарёда стевия етиштирилмоқда

stevia

Сурхондарё вилояти

Биз “Шакарўт” деб атайдиган стевия ўсимлиги Жанубий Америкада ўсади. Шўрчи туманининг шимолий қисми ҳам субтропик иқлим шароитига яқин. Шу боис, фақат бу ерда стевия ўсимлигини ўстириш имконияти  мавжуд.

Поя ва барглари таркибида ширин таъм бўлган стевияни Сурхондарё вилоя­ти шароитида иқлимлаштириш ва ундан сифатли уруғ етиштириш, селекция ишлари учун бирламчи манбалар ажратиб олиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда АҚШ, Франция, Жанубий Корея, Канада, Россия, Украина, Хитой каби мамлакатларда Stevia rebaudiana баргидаги 6-7 фоиз стевиозиддан қандолатчилик маҳсулотлари, турли шифобахш ичимликлар, консервалар тайёрлашда фойдаланилади. Шунингдек, ундан дори-дармон сифатида фойдаланиш ҳам ижобий натижалар бермоқда.
Вилоятнинг Шўрчи туманида экспериментал фермер хўжалиги негизида доривор ўсимлик – стевия етиштиришни кўпайтириш ҳамда унинг экин майдонларини 100 гектарга етказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Хусусан, тумандаги “Оллоҳёр-­охун” экспериментал фермер хўжалигида ушбу ўсимликни етиштиришда хўжалик раҳбари Ҳимматулла Аллоёров изланиш олиб бормоқда. Етиштирилган хомашё “Ўзфармсаноат” ДАКга шартнома асосида етказиб берилмоқда. Эндиликда туманда минг гектар майдонда фармацевтика ва озиқ-овқат саноати учун стевия доривор ўсимлиги плантациясини ташкил этиш кўзда тутилган.

Абдусамад  БЕГМАТОВ,
биология фанлари номзоди.