ТЕРМИЗ — БОЛДИР ПОЕЗДИ ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

2_boldir

Сурхондарё вилояти

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти Сурхондарё филиали томонидан вилоят маркази билан Музработ тумани ҳудудларини боғловчи Термиз – Болдир – Термиз йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди.

– Поезд ҳар куни белгиланган жадвал асосида Термиз шаҳридан жўнайди ва Болдир станциясига етиб боради, – дейди Термиз темир йўл вокзали бошлиғи Улуғбек Эрназаров. – Болдир Термиз шаҳридан  80 километр узоқликда жойлашган. Аҳолининг илгари зарурат юзасидан у ерга бориб-келиши учун иккита, учта автотранспортга ўтиришига тўғри келарди. Термиз – Болдир – Термиз поезди қатнови йўлга қўйилиши билан йўловчиларнинг бу муаммоси ҳал этилди. Эндиликда улар арзон ва хавфсиз, энг муҳими, вақт нуқтаи назаридан қулай транспорт хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
Поезднинг келиши Болдир станциясида ҳам кўтаринки кайфият билан кутиб олинди. Нуронийлар, маҳалла фаоллари, мактаб ва коллеж ўқувчилари жам бўлишган станцияда катта байрам ташкил этилди. Барчанинг қалбида Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида аҳолига кўрсатилаётган юксак эътиборнинг амалий ифодасидан  шукроналик ҳисси жўш урмоқда.

Дилфуза ЖЎРАЕВА,
“Qishloq hayoti” мухбири.