МУЛОҚОТ МАДАНИЯТИ – САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ ОМИЛИ

2_navoiy-mahalla

Навоий вилояти

Кармана туманида маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари учун “Мулоқот маданияти – оилалар билан самарали иш олиб боришнинг муҳим омили сифатида”  мавзусида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Унда таъкидланганидек, маҳалла фаоллари халқ билан доимий мулоқотда бўлиши, оилаларнинг ижтимоий-маънавий ҳолати, мавжуд муаммоларини доимий тарзда ўрганиб бориши талаб этилади.
– Асосий мақсадимиз фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг оилалар билан ишлаши ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга ҳисса қўшишига қаратилган, – дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бош мутахассиси Раъно Шербўтаева. – Қолаверса, уларга маҳаллаларда аҳоли билан ўзаро муносабатларда мулоқот маданиятига риоя қилиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарур услубий тавсиялар бериш, бу борада ҳудудларда тўпланган иш тажрибаларни омма­лаштиришдан иборатдир.
Савол-жавоб тарзида ўтган семинар келгусида иштирокчилар иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Отабек АСЛОНОВ,
“Qishloq hayoti” мухбири.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукусда “Мулоқот маданияти – оилалар билан самарали иш олиб боришнинг муҳим омили сифатида” мавзусида ўқув семинар бўлиб ўтди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Респуб­ликаси бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқаролар йиғинлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, аҳоли фикрини ўрганиш асосида оилалар фаровонлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш ва амалга ошириш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида фаолият юритаётган ҳар бир ходимдан, хусусан фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларидан юксак билим, таж­риба, масъулият талаб этади. Чунки улар  аҳоли билан доимий мулоқотда бўлиши, оилаларнинг ижтимоий-маънавий ҳолатини, мавжуд муаммоларини, талаб ва эҳтиёжларини билиши зарур. Мазкур муаммоларни ўз жойида, тезкорлик билан ҳал этиш, масаланинг аниқ ечимини топишда амалий ёрдам бериш долзарб вазифалардан ҳисоб­ланади.
Тадбирда оилалар билан самарали иш олиб боришда фуқаролар йиғинлари маслаҳатчиларининг мулоқот маданияти кўникмаларини шакллантириш борасида тўпланган тажрибалар бўйича кенг тушунчалар берилди.
Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Давуд АБИБУЛЛАЕВ,
“Qishloq hayoti” мухбири.