Буюк аждодимиз ҳақида янги рисола

amir-temur

Дунё тамаддунида улкан из қолдирган буюк бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳарбий салоҳияти, бунёдкорлик ишлари, ташқи сиёсат ва дипломатияси жаҳон тарихчиларининг ҳақли эътирофига сазовор бўлган.

Таъкидлаш жоизки, истиқлол йилларида Биринчи Президентимиз Ислом ­Каримовнинг алоҳида эътибори билан Амир Темурнинг миллий давлатчиликда тутган ўрни, дунё тараққиётига қўшган ҳиссаси, тарихдаги буюк хизматлари ҳаққоний ўрганилди. Буюк Темур ҳақида кўплаб рисолалар, тарихий асарлар, монографиялар чоп этилди. Халқимиз ўзининг улуғ аждодини таниди, унинг амалга оширган улкан ишларидан хабардор бўлди.
Амир Темур тузган салтанат, унинг олиб борган адолатли сиёсати, барча жаб­ҳалардаги ибратли ишлари бугунги авлод учун ҳам ибрат мактабидир. Шу боис, бу ҳақда илмий изланишлар давом этиши шубҳасиз.
Китобхонлар учун янги асар бўлиб, нашрдан чиққан “Амир Темур давлат бошқаруви” монографияси ҳам шундай китоблардан биридир.
Тарих фанлари доктори Шоҳистахон Ўлжаеванинг мазкур монографиясида улуғ аждодимизнинг халқаро муносабатлар ва давлат бошқарувидаги ўзига хос тутумлари атрофлича таҳлил этилган. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган ушбу китоб “Академнашр” нашриётида чоп этилган.
Асарда Амир Темур дип­ломатияси ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари, дипломатик ёзишмаларнинг аҳамияти илк бор таҳлилга тортилгани ўқувчиларни ўзига тортиши табиий.
Сирасини айтганда, рисолада Амир Темурнинг давлат сиёсатида юргизган ўзига хос анъаналари, давлатчиликнинг ўзига хос асос­лари тадқиқ қилинадики, буларнинг барчаси ўқувчини бефарқ қолдирмайди.

Шодиёр ЙЎЛДОШЕВ