Архивы за месяц: Июнь 2018

КАРАБАИР ГОРДОСТЬ УЗБЕКСКОГО ДЖИГИТА

В Яккабоге начал функционировать коневодческий комплекс по выращиванию лошадей породы карабаир. На мероприятии, посвященной открытию комплекса приняли участие представители общественности, представители Федерации коневодства и конного спорта Республики Узбекистан, специалисты международного конного спорта и журналисты. Президент страны особо отметил врожденную способность наших узбекских джигитов как искусных наездников, во время своего визита в Кашкадаринскую область. 15 июня 2017 года был подписан Указ

» Читать далее

Иши қинғирнинг йўли чўнқир

Кейинги йилларда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси аҳоли учун қатор қулайликлар яратмоқда. Хусусан, хорижга чиқиш-келишда кўплаб енгилликлар яратилди. Аммо айрим шахслар бу қулайликларга қаноат қилмасдан, фириб беришга, қонунни четлаб ўтишга уринмоқда. Жорий йилнинг 1 апрель куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига “Сабиха – Тошкент” йўналишида учиб келган самолёт йўловчиларини аэропорт чегара назорати дивизиони ходимлари томонидан амалдаги қонунларга асосан

» Читать далее

Сангардак жозибаси

sangardak

Сангардактоғ дараси ўзининг гўзал табиати, ўсимликлар дунёсининг ранг-баранглиги, турфа ҳайвонот олами, минглаб булоқлару чашмалари билан машҳур. Бу ерда бир вақтнинг ўзида йилнинг тўрт фаслини кузатиш мумкин. “Сангардак” атамаси дастлаб Х аср тарихчи олими Муқаддасий маълумотларида учрайди. У Чағониён юрти ҳақида ёзиб, бу ердаги турар жойлар қаторида Сангардакни ҳам тилга олади. Минг йилдан зиёд тарихга эга қадим манзил атамасининг келиб чиқиши

» Читать далее

Аждодларимиз ҳаммадан аввал шахмат ўйнаган экан…

shaxmat_uzb

бундай дейишга тарихий ва илмий жиµатдан асослар юзага келди Маълумки, шахмат спортнинг инсоният кашф этган энг қизиқ, айни пайтда беҳад сиру синоатларга бой, шуғулланувчидан кучли ақл-идрок, кенг миқёсли тафаккур ҳамда теран таҳлил маҳоратини талаб қилувчи туридир. Шу жиҳатдан унда спорт ва санъат уйғунлашган, деб ҳисоб­лашади. Шахмат қадимул айёмдан буён жаҳонгир шоҳлар, энг улуғ олиму ижодкорларнинг севимли машғулоти бўлиб келганлиги бежиз

» Читать далее

Иш билганни ишбилармон дейдилар

3_01

Амударё бўйларида деҳқончилик қилишнинг ҳам қулай, ҳам мураккаб томонлари бор. Қулай томони шуки, ерлар унумдор, экинларнинг ривожи яхши бўлади. Ерга тушган уруғ борки, бехато униб чиқади. Мураккаблиги – дарёнинг ўжарлиги. Буни дарё бўйларида деҳқончилик қилган деҳқонлар яхши билишади. Хонқаликлар бу борада жуда катта тажрибага эга. Исломбек Хожиматов асли Хонқанинг Дурғадик қишлоғидан. Амударё бўйларида фермер хўжалигини ташкил этганига ўн уч йил

» Читать далее

Имконсизликдан имкон топиб…

Ғузорлик Алишер Мирзаев Россияда бир неча йилдан буён меҳнат қилиб келарди. Аммо фалокат оёқ остида деганларидек… “2017 йилнинг 4 августида “Мир” олмос конида ҳалокат содир бўлиб, шахтанинг бир қисмини сув босади. Бу вақтда шахтада 151 киши ишларди. Уларнинг 142 нафари қутулиб чиқишга улгуради, 9 киши ичкарисида қолиб кетади. Улардан бири – Алишер Мирзаев эди. Аммо у қутулишга  эришди. Қарийб ўттиз

» Читать далее

Эл таниган Элибой Таниев

3_elibay

Пастдарғом туманидаги “Умсим момо” фермер хўжалиги раҳбари, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор Элибой Таниевни нафақат туманда, балки бутун  вилоятда яхши билишади. Туман марказидан қарийб 50 километр нари чўл ҳудудидаги “Янгиобод” хўжалигини обод қилишда унинг ҳалол меҳнати синган. – Бу жойларда ишлашни бошлаганимда айни қирқ ёшни қирчиллатган эдим, – дейди у. – Уч йил қир-адирларни ўзлаштириб, ер

» Читать далее

Шундай яшар одатда одам…

Умр – оқар дарё. У ўз ўзанида кимларгадир эзгулик улашиб боради. Бу йўлда кимдан яхши ном, кимдан солиҳ фарзанд, кимдан эса илм қолади. Қарши туманида яшаб ўтган фидойи инсон, халқ хўжалигининг турли тармоқларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган Ҳамдам Каримовнинг умр йўлларига назар ташласангиз, ана шундай “эзгулик ўзани”ни кўрасиз. … Ҳамдам ҳаётни жуда эрта тушунган эди. Унинг болалиги уруш йилларига

» Читать далее

Сув оз, аммо тадбир кўп

2018 йил 29 май куни Президентимиз  Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида сувдан тежаб, оқилона фойдаланиш юзасидан белгилаб берилган муҳим вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан муҳим чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Бу йил деҳқончилик мавсумида қишнинг мўътадил ва баҳор фаслининг қуруқ, салқин келгани қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда бир қатор муаммоларни юзага чиқармоқда. Хусусан, жойларда сув

» Читать далее

Ўзгалар ҳаётига дахлдорлик масъулияти

Суғурта – бахтсиз тасодифлар, ҳаётимизда учраётган турли нохушликлар оқибатида кўрилган зарарларнинг ўрнини қоплаш орқали фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилувчи тармоқдир. Мамлакатимизда фуқаролар томонидан бошқа шахс­ларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарарлар ўрни қопланишини кафолатлаш мақсадида мажбурий суғурта амалиётга татбиқ этиб борилмоқда. Республикамизда 2015 йилдан бошлаб ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш амалиётга киритилган. Ушбу мажбурий суғурта тури ташувчи томонидан йўловчиларни ташиш

» Читать далее
1 2