Архивы за месяц: Март 2018

«Аёлларимизнинг бахти – халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир»

Президентимизнинг Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқини ўқиб… Атоқли шоира Зулфия Мўминованинг шундай сатрлари бор: Аёлга бахт беринг, саодат беринг… Давлатимиз раҳбарининг нутқини ўқир эканман, ушбу мисралар бот-бот хаёлимга келаверди. Зеро, мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳар томонлама муҳофаза қилиш, оила, оналик ва болалик манфаатларини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётир. Уларнинг бахтли ва

» Читать далее

ГАЗ ТАЪМИНОТИДА ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲА

3_01

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги “Safety Filtr” МЧЖ томонидан табиий газни фильтрловчи қурилма ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мазкур қурилма Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган гувоҳнома ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги сертификати асосида ишлаб чиқарилмоқда. Маълумки, табиий газ бир қанча босқичларда тозаланишига қарамасдан, истеъмолчиларга етиб боргунга қадар газ қувурларининг ички  қисми емирилиши оқибатида ҳосил бўладиган кераксиз чиқиндилар  бевосита газ ҳисоблагич механизмига келиб

» Читать далее

Экспортчилар, бормисиз, омонмисиз?

Андижон вилояти Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар боис ғалла ва пахта ҳосилдорлиги паст бўлган экин майдонлари боғдорчилик, сабзавотчилик, шоличилик, пиллачилик ва бошқа тармоқларни ривожлантиришга ажратилмоқда. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда эҳтиёжимиздан ортиб қоладиган маҳсулотларни экспортга йўналтиришга алоҳида урғу берилмоқда. Боғдорчилик ва сабзавотчиликнинг сизу биз билмаган шундай оғриқли томонлари борки, уни енгиб ўтиб, дастурхонимиз тўкин-сочинлигига баҳоли қудрат ҳисса қўшаётганларга ҳар

» Читать далее

«Ҳар кимдан яхши иш қолғон бўлса, анинг бирла амал қилмоқ керак»

Ўтган йилнинг август ойи эди. Чироқчи шаҳридаги замонавий бозорни томоша қилмоқчи бўлдик. Отасига раҳмат, бозорда ҳар ҳирфагарга алоҳида раста ташкил қилишибди. Расталар тоза-озода, сотувчилар бир-биридан хушмуомала. Ҳамма нарса ўз ўрнида. Нима тиласанг, осонгина топилади. Бунинг устига нархлар арзон. Яхши кайфият билан бозордан чиқдик. Иттифоқо, дарвоза тўғрисидаги дарахт соясида суҳбатлашиб турган икки йигитнинг суҳбати, аниқроғи, улардан бирининг зорлангани беихтиёр қулоғимизга чалинди.

» Читать далее