Архивы за месяц: Февраль 2018

Кокос пўстлоғида пишган помидор

1_01

Тошкент вилояти Вилоят маркази – Нурафшондан пойтахти азим – Тошкентга кетар экансиз, Йўнғичқали ҳудудида ажойиб иссиқхонага кўзингиз тушади. Ушбу иссиқхона нафақат Ўрта Чирчиқ тумани, балки мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда. “Farovon hayot kaliti” ва “Samarali savdo niyat” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан бу ерда етиштирилаётган маҳсулотлар маҳаллий бозорларимизни таъминлаш билан бир қаторда экспорт ҳам қилинмоқда. Иссиқхонани агроном Икер Фиаллегас

» Читать далее

Тўғри танланган нав

Close up of Ripe cotton bolls on branch

пахта ҳосилдорлигини оширишда муҳим жиҳатлардан биридир Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ҳеч қандай қўшимча харажатларсиз, фақатгина ҳудуднинг тупроқ ва иқлим шароитига мос навларни танлаш, сифатли уруғни экиш орқали ҳосилдорликни 10-20 фоизга ошириш мумкин. Шу боис, юртимизда серҳосил, тезпишар, муҳитга мослашувчан, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли, энг муҳими, толаси сифатли ғўза навларини амалиётга жорий этиш ишлари изчил амалга оширилмоқда. Пахта етиштириш борасида режалаштирилаётган

» Читать далее

Гидропоника иссиқхоналари

бунда ресурс тежалади, ҳосилдорлик ортади Вилоятнинг қатор туманларида хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда  гидропоника усулида иссиқхоналар қурилиб, ишга туширилмоқда. Бунда қишлоқ хўжалиги экинлари тупроқсиз, махсус жиҳозланган шароитда сувда эритилган озиқа моддалари ёрдамида етиштирилади. Ўсимлик учун зарур бўлган барча мўътадил омиллар, жумладан, ҳаво ҳарорати, намлик, иссиқлик, ёруғлик, карбонат ангидрид, тоза сув, макро ва микро элементлар билан таъминлаш сунъий равишда вужудга келтирилади.

» Читать далее

Уруғликдан кўнгил хотиржам

«Тошкент минтақавий пахта терминали» тизимидаги ихтисослашган цехларда сифатли уруғлик чигит тайёрланмоқда Бўка пахта тозалаш корхонасига қарашли “Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги” уруғлик чигитни дорилаш цехида тумандаги “Саркор” фермер хўжалиги раҳбари, тажрибали пахтакор Шерали Ражабовни учратиб қолдик. Унинг кайфияти баланд эди. – Ҳақиқий деҳқон учун қиш ҳам қизғин иш фаслидир, – дейди у. – Илиқ об-ҳаво шароитидан самарали фойдаланиб, ерларимизни баҳорги экишга

» Читать далее

Лойиҳадан амалиётга кўчаётган саноат

3_01

Жиззах вилоятида ҳудуд имкониятларидан унумли фойдаланиб, янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этишга алоҳида эътибор қаратилаётир Хусусан, Бахмал туманида қоплама тош, мармар, оҳактош, Ғаллаорол туманида цемент, воллостанит, мармар, Шароф Рашидов туманида мармар, силикат, абразив, корунд, Фориш туманида цемент каби муҳим саноатбоп материаллар хомашёсининг йирик захиралари мавжуд. Ўтган йил мобайнида ана шу хомашёларни қазиб олиб, уларни қайта ишлаш борасида салмоқли лойиҳаларни ҳаётга

» Читать далее

«Неча хирмон бир ҳовуч дон ичрадир»

2_01

Мамлакатимиз ғалла уруғчилигида олиб борилаётган изланишлар ўз самарасини бермоқда Республикамиз мустақилликка эришгунга қадар фақат лалми ерлар учунгина буғдойнинг янги навларини яратиш бўйича селекция ишлари олиб борилар эди. Шу боис ҳам истиқлолнинг дастлабки йилларида суғориладиган ерлар учун мос буғдой навлари асосан чет давлатлардан олиб келинди. Бу, албатта, соҳа вакиллари олдига мамлакатимиз тупроқ-иқлим шароитига мос навларни яратиш талабини қўйди. Шундан сўнг суғориладиган

» Читать далее

Касб келажакни кўзлайди, ҳунарда ҳаёт сўзлайди

Касб-ҳунар таълими бутунлай янгича мезонга ўтказилмоқда Сўзимиз аввалида Жаҳон савдо ташкилотининг бир маълумотини келтириб ўтишни жоиз билдик: ҳозирги кунда бошланғич синфда таълим олаётган ўқувчиларнинг 65 фоизи келажакда айни пайтда мавжуд бўлмаган касблар билан машғул бўлар экан. Қаранг, нақадар ўйлашга мажбур этадиган маълумот. Ҳа, тараққиёт шиддати жадал. ХХI аср – тараққиёт асри, деймиз. Илм-фан ютуқлари ҳаётимизга тезкор кириб келмоқда. Таъбир жоиз

» Читать далее

Саҳродан тоғ музликларига қадар саёҳат

4_turizm

Қашқадарё вилоятида туризмни ривожлантириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28-30 январь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида туризмни янада равнақ топтириш ҳамда уни янги босқичга кўтариш юзасидан тавсиялар берган эди. Бу қимматли маслаҳатлар вилоятнинг 2018-2019 йилларда туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш режасида яққол намоён бўлмоқда. Режага кўра, шу даврда 167 та лойиҳа амалга оширилади. Хусусан,

» Читать далее