Архивы за месяц: Февраль 2018

Эзгу мақсадларга эш бўлайлик

Фарғона вилояти Данғара туманининг Қирқлар қишлоғида ҳам тадбиркорлик жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Қишлоқ марказида, шундоқ йўл ёқасида жойлашган улкан клуб ва ҳаммом биноси узоқ йиллар кўзга хунук кўриниб, вайрона ҳолда турарди. Албатта, бинодан фойдаланилмагач, унга эътибор ҳам берилмайди: шамол томини қўпоради, деразасини қийшайтиради, синдиради, деворлари вақтида таъмир қилинмагач, қор ва ёмғирда қораяди. Кейинги бир йил ичида кўплаб йўналишлар қатори хизмат

» Читать далее

Мақомнинг мавқеи билан миллат маънавияти ҳам юксалади

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги “Коба” маданият мажмуасида давлатимиз раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувдан бир олам таассурот олдик. Унда Президентимизнинг санъатни, айниқса, мақомни теран англаши, бу борадаги қимматли фикр ва мулоҳазалари, шунингдек, соҳада мавжуд камчиликлар кузатилаётгани, мақом санъати усталари жуда кам қолгани, уларни қўллаб-қувватлаш кераклиги борасидаги сўзлари бизни тўлқинлантирди. Бугунги кунда тўй ва шодиёналаримиз камида тўрттадан мақом йўналишидаги қўшиқлар билан бошланиши

» Читать далее

Пиллачилик ва масъулият

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланган пиллачиликни ривожлантириш борасида замонавий талаблар ва илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда иш юритиш давр талабидир. Бироқ ўтган йиллар давомида кўзланган натижаларга эришилмасдан, айрим жиддий камчилик ва нуқсонларга йўл қўйилганлиги ҳам бор гап. Хусусан, ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, мавжуд тутзорлардан фойдаланиш, уларни сақлаб қолиш ва мамлакатимизнинг табиий-иқлим шароитларига мос келадиган, озуқа қиймати юқори

» Читать далее

Кўпхонадонли уйлар учун мақбул ва самарали йўл

Хўш, унинг афзалликлари нималарда кўринади? Маълумки, мўътадил иқлим шароитимизда замонавий технологиялар асосида қуёш иссиқлиги ёрдамида кўп хонадонли уйларни иситишнинг катта имкониятлари мавжуд. Шу боис кейинги пайтларда қайта тикланувчи қуёш энергиясидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги “2018-2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дас­тури тўғрисида”ги қарори асосида республикамизда иссиқлик таъминоти тизимига энергия ва ресурсларни тежайдиган янги технологиялар

» Читать далее

Сув кам бўлганда…

Ҳа, қишлоқ хўжалигида жорий йил сув тақчил бўлиши кутилмоқда. Таҳлилларга қараганда сув етишмовчилиги бутун вегетация даврида ҳам давом этиши мумкин. Сув тақчиллиги сезилаётган шароитда суғориш технологияси интизомига қатъий риоя этиш талаб қилинади. Бунда экинлар ривожини тезлатиш ва сув камчилигига қарши самарали кураш олиб боришга алоҳида эътибор бериш лозим. Суғориладиган ҳар бир участкада суғориш муддатлари ва меъёрларини сув билан таъминланганлик, тупроқ

» Читать далее

«Насаф» гуруҳ босқичида «Пахтакор» эса…

4_nasaf

Жорий йилнинг 30 январь куни футбол бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионлар лигаси плей-офф баҳсларида мамлакатимизнинг икки жамоаси гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун кураш олиб боришди. Эслатиб ўтамиз, ОФК регламентига кўра, плей-офф ўйинлари фақат битта ўйиндан иборат бўлади ва жавоб учрашувлари ўтказилмайди. Агар асосий вақтда ғолиб аниқланмаса, қўшимча таймлар белгиланади. Унда ҳам тенглик бўлса, пенальтилар сериясига мурожаат қилинади

» Читать далее

Кўҳна шаҳарларнинг навқирон умри

xiva_016

Хоразм вилояти Президентимизнинг 2017 йил 4 майдаги “2017-2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги қарорига асосан вилоятда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Тасдиқланган дастурда Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Хива йўналиши бўйича асосий туризм марказларини боғловчи темир йўл ҳамда Хива шаҳрида замонавий вокзал қуриш кўзда тутилган эди. Унга кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

» Читать далее