Архивы за месяц: Январь 2018

Сурхон ҳавзаларида балиқ мўл бўлади

Сурхондарё вилояти Юртимизда бошқа соҳалар қатори балиқчиликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 1 майдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори бу борада дастуриламал вазифасини ўтаётир. Мазкур қарорга асосан балиқчилик соҳасини мувофиқлаштирувчи, ушбу йўналишдаги корхоналарнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи  уюшма ташкил қилинди. Натижада балиқ етиштиришдан бошлаб, уни қайта ишлаш ва экспорт қилишгача бўлган босқичларни қамраб

» Читать далее

«Бек кластер» аъзоларига хизмат техникалари

3_01

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри Мирзаобод, Ховос ҳамда Сайхунобод туманларида фаолиятини бошлаган “Бек Кластер”  масъулияти чекланган жамияти пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришдан тортиб, уларни қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ҳолига келтириб, жаҳон бозорларига экспорт қилишгача бўлган жараёнларни ўз вақтида адо этмоқда. Бугунги кунда Мирзаобод ва Ховос туманлари ҳудудидаги қарийб 18 минг гектар ерга эгалик қилаётган корхона жамоаси айни вақтда экин

» Читать далее

Бол етиштиришнинг истиқболи порлоқ

epa03693127 Palestinian beekeepers inspect beehives at the honey-bee farm in Al Moghraqa area in the central Gaza strip on, 09 May 2013. The beekeepers collect honey and wax from the beehives at this time of year.  EPA/MOHAMMED SABER

Халқимиз асаларини етти хазинанинг бири, дея эътироф этади. Асаларичилик эса қишлоқ хўжалигининг сердаромад тармоқларидан саналади. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 октябрдаги “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу соҳадаги салоҳият ва имкониятларимизни танқидий таҳлил қилиш, холис баҳолаш ҳамда галдаги вазифаларни белгилаб олиш имконини берди. Асаларичиликни ривожлантириш бир неча муҳим йўналишларда кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишни тақозо этади. Асаларичилар

» Читать далее

АСКАР ОНАЛАРИ ШАРАФЛАНДИ

2_01

Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Жиззах гарнизони қўмондонлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши ҳамкорлигида “Аскар оналарини шарафлаймиз” номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. “Ўзбекистон – мустақил Ватаним, миллий армия – фахрим, ғурурим!” шиори остида ўтказилган тадбирда ҳудуддаги ҳарбий қисмларнинг аскар ва офицерлари, мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаётган аскарларнинг оналари, бурчини бажариш давомида ҳалок

» Читать далее

«Бу бахтнинг мезони йўқ»

Андижон вилояти Абдуваҳоб Мирзаев 1993 йилда Қирғизистонда туғилган. Икки ёшида унинг оиласи Хонобод шаҳрига кўчиб келгани боис шу ерда ўқиди, касб-ҳунар эгаллади. Ҳозирда Абдуваҳоб шаҳардаги “Ленс-текстиль инвест” қўшма корхонасида самарали меҳнат қилиб, жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекис­тон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги фармонида вилоятда истиқомат қилувчи 15 нафар ҳамюртимиз орасида Абдуваҳоб Мирзаевнинг номи ҳам

» Читать далее

Янги лойиҳалар аҳоли фаровонлигига хизмат қилади

Тошкент вилояти Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 5 январида Тошкент вилоятига ташрифи чоғида ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, ҳаётга татбиқ этилаётган йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш баробарида жойларда йиғилиб қолган муаммолар, халқнинг ҳақли норозилигига сабаб бўлаётган камчилик ва нуқсонларни қаттиқ танқид қилди. Уларни қисқа фурсатларда бартараф этиш борасида мутасадди раҳбарларга вазифалар юклади, шунингдек, вилоятнинг барча соҳаларини ривожлантириш бўйича аниқ

» Читать далее

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СИФАТ ЖИҲАТДАН ЯНГИ БОСҚИЧГА ЧИҚМОҚДА

Сурхондарё вилояти Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, соҳа фаолияти самарадорлигини ошириш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтирди. Қарорга мувофиқ, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида синов тариқасида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида янги мактабгача таълим муассасаларини ташкил

» Читать далее

Санъатнинг нонини ейиш учун темирдан тиш керакми ёки темирдан бет?

“Санъатнинг нонини ейиш учун темирдан тиш бўлиши керак” деган гапни кўп эшитганмиз. Асл санъат дарғалари бу иборани шунчалик қатъият ва ишонч билан айтишадики, уни эшитган одам машаққат залворини ҳис этгандай бўлади. Санъаткор бўлиш учун, аввало, инсонда Яратган томонидан ато этилган илоҳий неъмат – истеъдод бўлиши керак. Бу “туҳфа” тинимсиз машаққатли меҳнат, доимий изланиш, мақсад сари интилиш туфайлигина бўй кўрсатиши, сайқал

» Читать далее