Архивы за месяц: Январь 2018

Халқ мулкига хиёнат кечирилмайди

Сирдарё вилояти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими томонидан Президентимизнинг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов-интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш борасида шаҳар ҳудудида мунтазам равишда мониторинглар ўтказиб борилмоқда. Жумладан, 2017 йилнинг декабригача  шаҳар ҳудудида энергия

» Читать далее

Момиқ қуёнлардан мўмай даромад

Сирдарё вилояти “Микрокредитбанк” Сирдарё филиали томонидан ёш тадбиркор Элдор Шерқўзиевга 2016 йилда 300 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилганди. Натижада Мирзаобод тумани “Оқ олтин” СИУ ҳудудида “Сирдарё момиқ қуёнлари” агрофирмаси ташкил этилди. Ажратилган сармоя эвазига бу ерда қуёнхона қурилиб, замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Бундан ташқари, қуёнлар учун озуқа етиштириш мақсадида агрофирмага 2 та “МТЗ-80” русумли трактор, 1 та “КИР-1,5” беда ўриш

» Читать далее

Оқдарёда “суюқ олтин” етиштирилмоқда

Самарқанд вилояти Зайтун инсон саломатлигини асрашда жуда самаралидир. Унинг ёғи кимёвий таркиби жиҳатидан она сути таркибидаги мойга яқин туради. Греция, Италия, Испания каби йирик давлатлар энг катта даромадни айнан зайтун мойидан олганликлари учун ҳам уни “суюқ олтин” дейишади. Мана шундай хазинани юртимизда етиштириш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда. Хусусан, Оқдарё туманида зай­тунзор ташкил этиш ишлари қизғин кечмоқда. – Ноёб ўсимликларни

» Читать далее

Далалар чилла сувига қонмоқда

SAMSUNG CAMERA PICTURES

Фарғона вилояти Фарғоналик ирригаторлар шўр ювиш, ерларни яхоб сувига қондириш, суғориш тармоқларини тозалаш ва улардаги иншоотларни таъмирлаш ишларини жадаллик билан олиб бормоқдалар. – Тизимдаги барча мутахассислар, ишчи ва хизматчилар қиш фаслини қизғин иш фасли, деб билиб, ғайрат билан меҳнат қилишмоқда, – дейди “Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи, Ўзбекис­тон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор Аъзамжон Раҳматиллаев. – Шу ой охиригача вилоятимиздаги

» Читать далее

Улуғ ният билан юксак марралар сари

Навоий вилояти Одатда йил бошида ўтган йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинади, келгусидаги режалар белгилаб олинади. Вилоятда ўтган 2017 йилда иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари доирасида улкан ишлар амалга оширилди, салмоқли марралар забт этилди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан саноат корхоналарини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш жараёнини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича фаол инвестиция сиёсати амалга оширилиб, Навоий кон-металлургия

» Читать далее

Ёрқишлоқликларга омад ҳамиша ёр

SAMSUNG CAMERA PICTURES

Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги Ёрқишлоқ вилоятнинг жанубий нуқталаридан бирида жойлашган. Ушбу гўшадан Олой тоғи яққол кўриниб туради. Тоғ этагидан бошланадиган Оқбўрасой қишлоқ оралаб оқади. Шу боис қишлоқнинг табиати тамомила ўзгача. Айниқса, ёзда шовуллаган боғлар, ишкомларда олтин рангга кирган узумлар сизни беихтиёр ўзига ром этади. Уларнинг харидори шу қадар кўпки, ҳатто олдиндан ўзаро аҳдлашиб қўйишади. Давраларда қишлоқ аҳлининг деҳқончилик ҳамда боғдорчиликда

» Читать далее

Ҳайратлар ўлкасига саёҳат

4_01

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигига 25 йилдан ошди. Чорак аср давомида икки давлат ўртасидаги муносабатлар муттасил ривожланиб бормоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил май ойида Хитой Халқ Республикасига ташрифидан сўнг ўзаро манфаатли алоқалар янада равнақ топмоқда. Янги йил арафасида ушбу мамлакатга уюштирилган медиатур даврида буни янада чуқур ҳис этдик. Чин давлати, унинг бой тарихи, тиниб-тинчимас

» Читать далее

ЮРТ РАВНАҚИ, ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИГА МУНОСИБ ҲИССА ҚЎШАЙЛИК

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимда иштирок этган аграр соҳа вакилларининг республикамиз миришкор деҳқонлари, фермерлари ва соҳа ходимларига М У Р О Ж А А Т И Қадрли ҳамкасблар, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган миришкорлар! Мамлакатимиз тарихида илк бор Президентимизнинг шахсан ташаббуси билан барчамиз Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини катта тантаналар ва кўтаринкилик билан нишонладик. Пойтахтимиздан бошлаб, мамлакатимизнинг

» Читать далее