Архивы за месяц: Декабрь 2017

Изчил фаолият учун барқарор асос яратади

Президентимизнинг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони молия тизими фаолиятини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур ҳужжат соҳа ходимлари зиммасига янада масъулият юклаш билан бирга, улар меҳнатини муносиб рағбатлантиришни ҳам назарда тутади. Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбарининг бевосита раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни

» Читать далее

Ҳаётбахш лойиҳалар давом этмоқда

Пойтахтимизда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури, Глобал Экологик Жамғарма  ва “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳамкорлигида 2014 – 2018 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистоннинг тоғли, ярим чўл ва чўл ландшафтларида   суғорилмайдиган қурғоқчил ерларнинг рақобатли эксплуатация қилиниши натижасида  табиий ресурслардан фойдаланиш босимини камайтириш” лойиҳаси юзасидан мажлис бўлиб ўтди. Унда асосий эътибор суғорилмайдиган ерлардан рационал фойдаланишда ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, чўл яйловлари ва ўрмонларга миллий бойликлар ва

» Читать далее

ЗОТЛИ ОТЛАР КЎПАЙМОҚДА

3_ot

Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги “Муҳаммадумар Олимов қорамоли” фермер хўжалигида ахалтака зотли отлар парваришланмоқда.  2001 йилда ташкил этилган хўжаликда улоқчи, пойгада тезкор ва тўсиқлар оша чопадиган отларни кўпайтириш учун барча имкониятлар ишга солиняпти. Бу ерда айни вақтда 100 дан зиёд отлар бор. Улар орасида ахалтака зотидан ташқари инглиз ва араб зотли отларни кўпайтириш, соҳада наслчилик ишларини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

» Читать далее

МИРЗАОБОДЛИК МИРИШКОРЛАРНИНГ МАТОНАТЛИ МЕҲНАТИ МАҲСУЛИ

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида деҳқончилик қилиш миришкорлардан катта тажриба ва омилкорликни талаб қилади. Боиси пахта ва ғалла етиштириладиган майдонларнинг аксарияти шўрхок. Туманнинг Меҳнатобод ҳудудига чегарадош жойларда тез-тез эсиб турадиган кучли шамол тупроқ юзасини қотириб, экинларга олти-етти марта ишлов беришни талаб қилади. Шундай шароитда ҳам туман меҳнаткашлари ҳар бир агротехник тадбирни пухта амалга оширишди. Хусусан, ғўзани озиқлантиришда суспензия усулидан, суғоришда маҳаллий

» Читать далее

Адирлар ёнғоқзорга айланмоқда

Самарқанд вилояти Президентимизнинг 2017 йил 1 июндаги “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида юртимизнинг тоғолди ҳудудларига серҳосил ёнғоқ кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилди. Бунда ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, томчилатиб суғориш тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, суғориш қийин кечадиган тоғолди ҳудудлари ҳамда лалми майдонларда экиш учун хориждан

» Читать далее

ДЕҲҚОНИНИ СИЙЛАГАН ЭЛНИНГ ТУРМУШИ ФАРОВОН БЎЛАДИ

Якунланиб бораётган жорий йил юртимиз ҳаётида унутилмас воқеликларга бой бўлди. Кўплаб эътиборга молик, эътирофга лойиқ ишлар амалга оширилди. Айниқса, одамларни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш йўлида дадил одимлар ташланди. “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ”, деган олижаноб мақсад ҳар бир ишда бош мезон қилиб белгиланди. Албатта, бундай эзгу мақсад халқимизни янада жипслаштирмоқда. Эртанги кунга бўлган ишончни янада мустаҳкамлаётирки, бу юртдошларимизнинг юзида,

» Читать далее

Ҳарбийлар учун янги уй-жойлар

askar

Навоий вилояти Навоий шаҳрида ҳарбийлар оилалари учун иккита уч қаватли жами 36 хонадондан иборат турар жой биноси фойдаланишга топширилди. Қиймати 2,4 миллиард сўмга тенг бўлган мазкур турар жойларни топширишга бағишланган тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида олиб борилаётган тизимли ишлар Қуролли Кучларимизнинг нуфузини янада оширишга

» Читать далее

«Ёнимиздан ўтди Мангулик…»

«Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола» кўрик-танловига   (Давоми. Боши ўтган сонда.) 1988 йил 27 октябрь куни бехосдан осмонга булут чиқиб, эрталабдан ёмғир ёға бошлади. Соат ўнларга бориб, пахта териш машиналарининг шпинделларига пахта ўралиб, теришнинг иложи бўлмай қолди. Қўлда пахта терувчилар ҳам ёмғирда жавраб, дала шийпонига паналагани қайтдилар. Мен ҳам ноилож бироз дам олиш учун уйга келдим. Тушликдан

» Читать далее