Архивы за месяц: Декабрь 2017

СОҒИНЧ

Турдиали туш кўрди. Тушида қадрдон ҳовлисида олмаю анорлар ғарқ пишган, онаси набираларимга олиб борасан, дея тутармиш… Уйқуси қочди. Дам олиш куни эди. Мазза қилиб ухламоқчи эди. Аммо… Ўйлаб қараса, туғилиб ўсган қишлоғига бормаганига  уч ойдан ошибди. Онаси шунинг учун тушига кирган бўлса керак. Шу хаёл билан шифтга қараб ётганди: “Дада, туйинг, ишга боймайсизми”, – дея тўрт яшар қизи Гулсевар кириб

» Читать далее

Меҳнатнинг нони тотли

Сурхондарё вилояти Муқаддас йигирма уч ёшида уч фарзанди билан оиласининг таянчидан айрилди. Ёш она ҳаётнинг қаттиқ зарбасидан эсанкираб қолди. Аксига олиб, ёшгина ўғлининг “қора ер”да ётганига чидай олмаган қайнона бор аламини келинидан ола бошлади. Бардоши тугаб, уйдан болаларини олиб кетишга мажбур бўлди. Яхши ҳамки ота-она, ака-укалар меҳри уни фарзандлари учун яшашга ундади. Болалари ёш эди. Нафақа пулини эплаб ишлатди, яқинлари

» Читать далее

Китоб қадри

Бир куни китобни ўқиб бўлиб, дераза токчасида қолдириб кетибман. Хонадонимизнинг янги келини ҳали оиламизнинг пасту баландини билмагани учун китобни тебраниб турган шкафнинг тагига қўйибди. Буни кўрган қайнонаси ҳай-ҳайлаб китобни шкаф тагидан олдириб турган маҳали мен келиб қолдим. Кечқурун оила жамулжам бўлганида отам ҳикоя қилиб берган бир воқеани тарбия учун сўзлаб бердим. “1937 йил эди, – деб ўз ҳикоясини бошлаган эди

» Читать далее

Бизнинг ҳудудда жиноятчилик бўлмаслиги керак

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш борасида ҳамкорлик, амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Туман фаоллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва фуқаролар йиғини вакиллари иштирок этган танқидий-таҳлилий руҳдаги мажлисда жорий йилнинг ўтган  ойлари давомида содир этилган жиноятлар тафсилотлари кўриб чиқилди. Тумандаги 51 маҳалладан атиги 11 тасидагина жиноят содир этилмаган. Қува туманида ўтказилган ана

» Читать далее

Хонадон шароитидан саноат корхонасигача

Асака туманидаги “Барака ҳамкор парранда” хусусий корхонаси раҳбари Шуҳратбек Алиев тажрибаси кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда Бир муддат аввал Ниёзботир қишлоғида хонадон шароитида тадбиркорлик билан шуғулланиш борасида кўргазмали семинар бўлиб ўтганди. Қатнашчилар қишлоқдаги Шуҳратбек Алиев хонадонида ҳам бўлиб, унинг парранда парвариши борасидаги тажрибаларидан бир олам таассурот олганди. Хонадонда парранда боқишнинг ҳадисини олган ҳақиқий ишбилармон дастлаб ишни наслли тухумлардан инкубаторияда жўжа олиш,

» Читать далее

Зомин адирларида «Иделбоев» қўйлари

3_zomin

Жиззах вилояти Зомин туманидаги наслчиликка ихтисослашган “Зомин Зафар чорвачи” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини бошлаганига ҳали кўп бўлмаган бўлса-да, салмоқли ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. – Юз бош жайдари, майда шохли моллар билан фаолият бошлагандик, – дейди МЧЖ раҳбари Зафар Ўролов. – Ҳозирда 1200 гектар майдонимиз бор. Бу йил банкдан 500 миллион сўм  миқдорида имтиёзли кредит олиб, Қозоғистондан 200 бош наслли “Иделбоев”

» Читать далее

Ёнғоқ эккан минг йил яшайди

3_yongoq

“Қишлоқ ҳаёти” газетасининг 2017 йил 28 ноябрь сонида чоп этилган “Биз билган ёнғоқнинг “чақилмаган” мўъжизалари” сарлавҳали мақолани ўқиб, болалик кезларим ва ўша даврларда ҳамқишлоқларимнинг ёнғоққа бўлган муносабатини эсладим. Қувонарлиси, йиллар ўтгач, фойдали ва серҳосил бу дарахтга нисбатан муносабат ўзгарди, унинг ҳосили туфайли оилаларга файз-барака инди. Ёнғоқ ҳақидаги хотираларим газетхонларни ҳам бефарқ қолдирмайди, деган умиддаман. Мен Чироқчи туманининг тоғли қишлоқларидан бирида

» Читать далее