Архивы за месяц: Ноябрь 2017

Сариосиёда яна бир саноат корхонаси

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида иш бошлаган  “Сурхон текстиль кийимлари” фабрикасида 200 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Германияда ишлаб чиқарилган махсус технологиялар билан жиҳозланган мазкур корхона йилига 1,2 минг тонна трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. – Давлатимиз томонидан соҳага қаратилаётган эътибор ва берилаётган имтиёзлар бизни куч-ғайрат билан ишлашга, изланишга ундамоқда, – дейди корхона раҳбари Шерзод Жалилов. – Бу

» Читать далее

Фуқаролик паспортлари топширилди

Хоразм вилояти Вилоят ҳокимлигида  Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш юзасидан ташкил этилган тадбирда юртимизда қонунийлик, инсонпарварлик ва ижтимоий бағрикенглик тамойилларига асосланган ҳолда инсон манфаатлари устуворлигига риоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирлари тизимли равишда амалга ошириб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди. Хоразмлик 41 нафар юртдошимизга фуқаролик пас­портларини вилоят ҳокими ­И.Собиров тантанали равишда топширди. – Гурлан туманидаги 33-умумтаълим мактабида 20 йилдан буён ўқувчиларга хорижий тилдан сабоқ

» Читать далее

Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгашди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг конференцияси ўтказилди. Унда дастлаб вилоят фермерлар кенгашининг Сурхондарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари  кенгаши сифатида қайта ташкил қилиниши масаласи кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, юртимиз ижтимоий-иқтисодий ривожида муҳим тармоқлардан бири бўлган қишлоқ хўжалиги, хусусан, фермерлик ҳаракати ўзининг янги ривожланиш босқичига ўтди. Мазкур йўналишдаги ишлар биргина фермер

» Читать далее

Ёш тадбиркор ғайрати

Наманган вилояти Чортоқ тумани Алихон қишлоғи Меҳнатобод маҳалласи аҳли боғдорчилик, чорвачилик, сабзавотчиликда катта тажриба тўплаган. Айни вақтда улар яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, турли йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришмоқда. Маҳаллада замонавий мактаб,  савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси мавжуд. Аммо шу вақтгача вояга етмаган ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишига хизмат қиладиган марказ йўқ эди. Яқинда шу маҳаллалик Шерзод  Қобулов бу

» Читать далее

Ер бўш турмайди, даромад узилмайди

3_jizzax

Жиззах вилояти Зарбдор тумани “Шарқ юлдузи” қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Қиличбек Қосимов томорқасидан йилига уч-тўрт марта ҳосил олиш ҳадисини олган. Тадбиркор анчадан бери иссиқхона қуриш ниятида эди. Ундан-бундан суриштириб, соҳанинг нозик жиҳатларини ўзлаштирди. Иссиқхона учун жой тайёрлади, ишни бошлади-ю, охиригача етказишга қўли бироз калталик қилди. Шунда банкдан 6 миллион сўм кредит олиб, уни ишга туширди. Иссиқхонага 10 туп серҳосил

» Читать далее

Бир йилда бир ердан уч ҳосил

3_sirdaryo

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Мирзачўл” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли бу йил мева-сабзавотдан мўл ҳосил олишди. Кейинги йилларда Янгиовул, Дўнгариқ ва Ҳақиқат маҳаллаларида янги боғ-роғлар, анорзор ва узумзорлар барпо этиш, томорқа хўжаликларида полиз, сабзавот, кўкат етиштириш борасида катта тажриба тўпланди. Хусусан, Дўнгариқ маҳалласида яшовчи миришкор Зокир Маматқулов 20 сотих майдонда иссиқхона ташкил этди. Иссиқхона усти ва чор атрофи икки

» Читать далее

«Оқ сув»нинг ўзига хос «кластери»

3_andijon

Андижон вилояти кўплаб фермерлар учун тажриба мактаби бўлмоқда Қўрғонтепа туманидаги “Оқ сув” фермер хўжалиги раҳбари Алижон Аҳмедов ноанъанавий усулда деҳқончилик юритиш борасида изланиб, муайян натижаларга эришмоқда. Шу боис унинг иш фаолиятига қизиқувчилар кўпаймоқда. Хусусан, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Элбек элитаси” фермер хўжалиги раҳбари Турдиали Ҳайдаров унинг ютуқларига ҳавас қилган қишлоқ мулкдорларидан. Ҳамкорлик натижасида “Оқ сув”даги бир қатор тажрибалар “Элбек элитаси”да

» Читать далее

Янги сайёҳлик манзиллари кўпаймоқда

4_khiva

Хоразм вилояти Хива туманидаги “Хива Қоракўл”, “Эшонравот”,  Боғот туманидаги “Қалъажиқ” экотуристик манзилгоҳлари ёнига Хива туманидаги Ғовук кўл массиви ҳамда Урганч тумани Чолиш қишлоғи атрофидаги экосайёҳлик масканлари қўшилмоқда. Республикамизда туризмни янада ривожлантириш ва уни янги поғонага кўтариш мақсадида Хивага алоҳида шаҳар мақоми берилди. Бу эса қадимий шаҳарга хорижий сайёҳлар ва туризм соҳасига қизиқувчи инвесторларни жалб этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

» Читать далее

Фаровонлик ва тараққиёт кўзгуси

2_kurgezma

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да “UzAgroExpo – 2017” ҳамда “UzProdExрo – 2017” XIII халқаро ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати маҳсулотлари кўргазмалари бошланди. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирнинг очилишида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида иқтисодиётнинг барча тармоқлари, хусусан, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини

» Читать далее

Оиланинг туганмас “олтин хазинаси”

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги Атторон маҳалласида истиқомат қилувчи Саъдулла Рустамов олти сотих экин майдонидан иборат томорқасида беш ўғли ва келинлари учун ўзига хос меҳнат корхонаси яратган. Улар иссиқхонада помидор ва бодринг кўчатларини етиштиришади. Бунинг учун дастлаб уруғ аввалдан тайёрланган, фақатгина биогомусдан иборат махсус жўякка қадаб чиқилади. Уруғ ниш отиб, икки “қулоқ” чиқарганда қум ва бошқа минераллар билан тўлдирилган елим тувакчаларга

» Читать далее
1 2 3