Архивы за месяц: Октябрь 2017

САРДОБА «СОҲИБКОР»ИНИНГ СИРИ

SAMSUNG CAMERA PICTURES

Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги Абдумалик Холбоев раҳбарлик қилаётгани “Соҳибкор” фермер хўжалиги жамоаси асосан мирзачўлликларга сара кўчатлар етказиб  беради. Шу билан бирга улар ширин-шакар ноз-неъматларни эл дастурхонига  тортиқ  этмоқда. Хусусан, жорий йилда 49 гектар  ғалла майдонининг ҳар гектаридан 55 центнердан сара дон йиғиштириб олинди. 41 гектар майдонда “Бухоро-102” навли пахта навини парваришланиб, биринчи теримнинг ўзида ҳар гектар ердан 25 центнердан хомашё

» Читать далее

Омад калити – меҳнат

Фарғона вилояти Бу йил Бешариқ тумани пахтакорлари мўл ҳосил етиштирдилар. 370 та фермер хўжалигининг аксариятида ҳар гектар ердан айни вақтгача 40 центнердан ошириб ҳосил олинди. Ҳали далаларда ҳосил кўп. Пахта теримида фермер хўжаликларининг ўз ишчилари, қолаверса, маҳаллаларда яшовчи уюшмаган аҳоли вакиллари фаол қатнашмоқда. – “Ворух” фермер хўжалиги жорий йилда 50,5 гектар ерда “Наманган-77” навли ғўза парваришлаганди, – дейди туман ҳокимининг

» Читать далее

“Еттидан етмишгача” ибораси таҳрирга муҳтожми?..

Гап орасида “еттидан етмиш ёшгача” деган ибора тез-тез қулоғимизга чалинади. Одатда, бу ибора орқали жамоа ёки аҳолининг қамраб олиниш кўлами нақадар кенглиги назарда тутилади. Хусусан, бирор кўрсатув ёхуд радиоэшиттиришнинг қизиқарлилиги, барча учун бирдек маънавий озуқа бера олишига ёки бирор нарса-буюмнинг ҳамма учун зарурлигига ишора қилинади. Мазкур иборанинг қачон тил бойлигимизга қўшилгани номаълум, бироқ бугунги кунда уни бироз “таҳрир” қилишга зарурат

» Читать далее

“Тановар”ни эслаб…

Дугонамнинг тўйига бордим. Чиройли қилиб безатилган тўйхонага “Ёр-ёр” садолари остида,  бир гуруҳ  раққосалар ҳамроҳлигида келин-куёв ташриф буюрди. Раққосалар келин-куёвни тахтиравонигача элтиб, карнай-сурнай, ноғораю доира  садоларига хиром айлашди. Шундан сўнг тўй янада қизиди. Ҳар бир қўшиққа раққосалар чиройли рақс тушиб, турли хил саҳнабоп либосларда чиқишлар қилишди. Табиийки, бу одамларнинг диққат-эътиборини тортди. Тўй давомида ўйин-кулгу жуда ҳам авж олди. Ёшлар ҳам раққосалардан

» Читать далее

Бу даргоҳдан ҳамма рози…

Шовот туманида айрим фанлар чуқур ўргатиладиган 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати бор. Даставвал ушбу билим даргоҳида 1985 йилларда  математика ва физика фанлари чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этилган эди. Унинг ташкилотчиларидан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, “Халқ таълими аълочиси” марҳум Рўзимбой Аллаберганов бўлган. У ташкил қилган синфлардан кучли математик ва физиклар етишиб чиққан. Ҳозирда мактаб-интернатда 390 нафар иқтидорли ўқувчи таълим олади.

» Читать далее