Архивы за месяц: Октябрь 2017

Ҳаёт ҳикматларини ўрганиб, унинг мағзини элга ўргатиб яшамоқда

Наманган вилояти Халқимизда “Умрингдан барака топгин” деган ҳикматли ва эзгу тилак бор. Узоқ ва сермазмун умр кечираётган, ёши саксон-тўқсонга етганда ҳам жамиятда ўз сўзи, ўз ўрнини йўқотмаган, кексайиб азизу мукаррамликка эришганлар тимсолида шу улуғ дуонинг ижобатини кўрамиз. Каримахон буви Ҳайитова ўтган асрнинг 30-йиллари бошида Норинкапа қишлоғида  новвой оиласида туғилган. Ота-онасининг ёлғиз нуридийдаси бўлган қиз ўсмирликка қадам қўяр-қўймас турмушга узатилди. Эри

» Читать далее

Хусусий тиббиёт ривожланмоқда

Навоий вилояти Кармана туманидаги “Giyoh” хусусий тиббиёт маркази ташкил топганига кўп вақт бўлгани йўқ. Асли касби доришунос-фармацевт бўлган тадбиркор Фароғат Ҳакимова давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан руҳланиб, хайрли ишга қўл урди. У дастлаб тиббиёт марказлари фаолияти билан яқиндан танишди, изланди. Банкдан олинган имтиёзли кредит эвазига фойдаланилмай турган бинони сотиб

» Читать далее

Пахтазор техникага маҳтал

Сирдарё вилояти Аммо баъзи терим машиналари устахонада қантарилган Куз ҳавоси. Об-ҳавонинг инжиқлиги тутиб турибди. Ёғингарчиликлар кузатилмоқда. Бу деҳқоннинг пешона тери эвазига етиштирилган ҳосилни тезроқ йиғиштириб олишни тақозо этаётир. Пахта ҳосилидан даромад олиш учун йил-ўн икки ой меҳнат қилинади. Ҳосил етилгач, уни териб олиш шунча қилинган меҳнатнинг натижасини беради. Демак, йил-ўн икки ой меҳнат қилиб, ҳосилни териб олмасангиз, даромад қайда? Сирдарё

» Читать далее