Архивы за месяц: Май 2017

Балиқчиликда Вьетнам тажрибаси

balu

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида садок мосламалари асосида вьетнамликлар тажрибаси ёрдамида балиқ етиштиришга бағишланган кўргазмали анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда водий вилоятлари ҳокимларининг ўринбосарлари, туманлар ҳокимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасига дахлдор корхона-ташкилотлар, балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. Унда таъкидланганидек, мамлакатимиз делегацияси аъзолари яқинда Вьетнамда бўлиб, тажриба орттириб келишди. Хусусан, интенсив технологияларни жорий этиш, соҳага илмий ёндашиш, насл­чилик, балиқ маҳсулотларини

» Читать далее

Ерни бўш қўймаганнинг даромади узилмайди

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Иттифоқ маҳалласида яшовчи Ботир, Зокир, Маҳмуд, Ҳакимжон ва  Маъруфжон Тиллаевлар ўзларига қарашли иккита иссиқхонани қиш ойларида турли техникаларнинг чиқит мойидан фойдаланиб иситишни йўлга қўйишган. Саккиз йилдирки, улар иссиқхоналарда мўл ҳосил етиштириб келишмоқда. Улар ушбу иссиқхоналарга август ойида кўкат ва селдир уруғларини сепиб, парваришга киришадилар. Биринчи ҳосилни октябрь ойидан майгача сотишади. Биринчи экин йиғиштириб олингач, унинг ўрнига

» Читать далее

КЛАСТЕР – ЯНГИЛАНИШ ТИМСОЛИ

2_01

“Қишлоқ ҳаёти” газетасининг 25 апрель сонидаги “КЛАСТЕР – қалдирғоч лойиҳа” сарлавҳали мақолани ўқиб, мамлакатимизда ана шундай улкан, истиқболли лойиҳа амалга оширилаётгани билан танишиб, ниҳоят даражада таъсирландик. Лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилиши иқтисодиётимизни ривожлантириш билан бирга, аҳолининг кенг қатламини бир-бирига боғлайди, уюштиради ва жипслаштиради. Жумладан, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари, илмий ходимлари, изланувчи ва докторантлари дунё­нинг илғор технологияларини жамлаган ушбу

» Читать далее

ШИФОБАХШ СТЕВИЯ МАҲАЛЛИЙЛАШДИ

SAMSUNG CAMERA PICTURES

Андижон вилояти Избоскан туманидаги Жонобод қишлоғида умргузаронлик  қилаётган Расулжон ота Қутибоев кўп йиллар мобайнида ўрта мактабда ёш авлодга сабоқ берган. Бугун устоз муаллим кексалик гаштини суриш баробарида кўплаб тажрибаларга қўл уриб, натижасидан барчани воқиф қилаётгани ҳавасга арзигуликдир. У сўнгги йилларда стевия парвариши билан шуғулланиб, кўпчиликнинг эътиборига тушди. Расулжон муаллимнинг узоқ йиллик изланишлари боис, асл ватани Лотин Америкаси, аниқроғи, Парагвай ва

» Читать далее

“ОЛТИН ҚАЛАМ”: ХАЛҚ МЕҲРИ ВА УЛКАН МАСЪУЛИЯТ

oltin-qalam-2017

Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида “Олтин қалам” XII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан таъсис этилган мазкур халқаро танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус ва халқаро

» Читать далее

Қайрағочда ҳар қарич ер даромад беради

SAMSUNG CAMERA PICTURES

Фарғона вилояти Риштон туманидаги Қайрағоч қишлоғи аҳли томорқадан самарали фойдаланишнинг ҳадисини олишган. Улар иссиқхоналарда эртаки бодринг, помидор, қизилча, карам ошкўклар етиштиришда катта тажриба тўплашган. Ушбу қишлоқда икки маҳалла бор. Бири Қайрағоч, яна бири Соҳибкор дея номланади. – Уч сотихдан зиёд ер майдонига тераклардан синч, тўсин қилиб, иссиқхона қурдик, – дейди Қайрағоч маҳалласида яшовчи Ҳотамали Эргашев. – Уни қуёш нурини тез

» Читать далее

МЕҲР ҚОЛУР, ҚАЛБЛАРДА ХОТИРА ҚОЛУР

2_03

Тирикликнинг азалий мезонларини ифодалайдиган, бир-бирига узвий боғлиқ бўлган хотира ва қадр тушунчалари башариятнинг юксак заковатидан далолат беради. Зеро, ақл-идроки теран, қалби меҳр-муҳаббат ва шафқатга тўла одамларгина ўз аждодларини ҳеч қачон унутмайди, бинобарин, тарихий хотира билан яшайди. Шундай одамлар авлодларнинг порлоқ келажаги учун фидокорона меҳнат қилаётган замондошларини ҳам юксак қадрлайди. Тарихий хотира билан яшаш, кексалар ва ёшларга ғамхўрлик кўрсатиш халқимизга хос

» Читать далее

Ташаббускор тадбиркорлар танлови

Сирдарё вилояти Гулистон  шаҳрида  Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус – 2017” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди. Мазкур анъанавий кўрик-танловнинг вилоят босқичида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида ташаббус кўрсатаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривож­лантиришга муносиб ҳисса қўшаётган ҳунармандлар, тадбиркор ва фермерлар иштирок этди. Унда қайд этилганидек, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни,

» Читать далее