Архивы за месяц: Май 2017

«Ярим соатда тадбиркор бўлдим»

Тошкент вилояти Бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун яратилаётган қулайликлардан  миннатдор ишбилармонларнинг ҳақли эътирофи Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида яратилаётган қулайликлар кун сайин такомиллашиб бормоқда. Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлаётир. – Ўтган даврда қарор ижроси доирасида шаҳар ва

» Читать далее

Фермерлар давр билан ҳамқадам бўлиши учун

1_01

замонавий техника ва технологиялар билан яқиндан танишмоқдалар “Ўзэкспомарказ” мажмуасида  агросаноат комплекси учун замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар “Uzbekistan Agrotech Expo – 2017” XII ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси, машиналари “Uzbekistan Agromash  Eхpo – 2017” VI халқаро ихтисослаштирилган кўргазмалар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Ташқи савдо ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлик­лари, Савдо-саноат палатаси ва Фермерлар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмаларда 72 та маҳаллий корхона,

» Читать далее

Олтмиш фоиз маҳсулот экспортга

SAMSUNG CAMERA PICTURES

Андижон вилояти Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Асака туманидаги “Шарқ баҳодири”  фермер хўжалиги паррандачилик мажмуасида 10 миллион донадан зиёд тухум олинди. Шундан салкам 6 миллион донаси экспорт қилинди. Натижада 345 минг 330 АҚШ доллари миқдорида даромад олинди. Фермер Ихтиёр Бадалов комбайн ва механизмлар учун эҳтиёт қисмлар олиб келиш учун Германияга борганида паррандачилик билан ҳам шуғулланишни ният қилди. У “Salmet International

» Читать далее

Насафийдан сабоқлар

Қашқадарё вилояти Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ислом маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган аллома ва мутафаккир Абул-Муъийн Насафийнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва талаба-ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиққанлар бундан ўн аср муқаддам яшаган буюк аллома қолдирган бой илмий-маънавий мерос нафақат ўша замон, балки ҳозирги даврда ҳам амалий аҳамиятга эга таълимот сифатида ҳар томонлама

» Читать далее

Болаларга беринг дунёни!

Сирдарё вилояти 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Ҳар бир болага меҳр ва эътибор!” шиори остида ўтказилаётган байрам тадбирлари болажонларга олам-олам завқ бағишламоқда. Байрам тадбирлари Гулистон маданият ва истироҳат боғида зўр кўтаринкилик билан бўлиб ўтмоқда. “Яшил театр”да кичкинтойлар учун “Болаларга беринг дунёни!” шиори остида театрлаштирилган мусиқий томоша намойиш этилди. Истироҳат боғида “Китоблар фестивали”, расмлар галереяси, турли

» Читать далее

Танингиз ўз танангиз эмасми?

4_02

Метрода эдик. Ёнимда ўтирган икки талаба йигит рўпарамиздаги қизларни нигоҳи билан бир-бирига кўрсатиб кулишарди. Мен ҳам беихтиёр шу томонга нигоҳ ташладим. Буни қарангки, қизлардан бирининг билагига думи гажак чаён тас­вири туширилган экан. Шу пайт бекат эълон қилиниб, дугоналар ўрнидан туришди. Эътиборимизни тортган қизнинг дугонаси вагоннинг тепа тутқичидан ушлаш учун қўлини кўтарган эди,  белини салгина ёпиб турган коф­таси кўтарилиб,  шимининг камар

» Читать далее

Фермер даласида «унган» долларлар

3_fermer

Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги “Viqet impeks” фермер хўжалиги экспортчи хўжаликлардан саналади. Жорий йилда хўжалик жамоаси икки миллион АҚШ долларилик маҳсулотни экспорт қилмоқчи. – Ўтган йили гилос, ўрик, узум, кўкат ва карамга ташқи бозорда талаб катта бўлди, – дейди фермер Усмон Тошев. – Ҳамкорларимизга маҳсулотларни ўз вақтида етказиб бердик. Фермер хўжалигимиз тасарруфида 166 гектар экин майдони бор. Шунинг 65 гектарида боғ

» Читать далее

«АВАЗА»дан ОЛАМ-ОЛАМ ТААССУРОТЛАР БИЛАН

3_avaza

Қорақалпоғистон Республикаси Туркманистон Республикаси “Аваза” миллий сайёҳлик ҳудудининг “Камалак” болалар кўнгилочар боғида Оролбўйидан 25 нафар бола дам олиб қайтди. Нукус темир йўл вокзалида болаларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғис­тон Рес­публикаси Касаба уюшмалари бирлашмаси кенгаши, Халқ таълими вазирлиги вакиллари ва ота-оналар сўзга чиқиб, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик алоқалари, турли соҳалардаги ҳамкорлик, болалар кўнгилочар боғида яратилган шарт-шароитларга тўхталишди. Таъкидланганидек, жорий йилда

» Читать далее

«ИПОТЕКА-БАНК» САРМОЯЛАРИ

baliqchilik

балиқчилик истиқболида ҳам муҳим омил бўлаётир Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, соҳани ҳар томонлама изчил ривожлантириш юзасидан қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Натижада аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси яққол намоён бўлаётир. Бинобарин, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш орқали аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, қишлоқ хўжалигида истиқболли тармоқларни ривожлантириш, янги инновацион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш

» Читать далее

Ёш қутқарувчилар мусобақаси

6_04

Навоий вилояти Навоийда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан ташриф буюрган 14 та жамоа 5 та шарт асосида соҳага оид билимларини, амалий маҳоратини намоён этди.

» Читать далее
1 2 3 6