Архивы за месяц: Апрель 2017

ЎЗБЕКИСТОН – РОССИЯ ҲАМКОРЛИГИДА ЯНГИ УФҚЛАР ОЧГАН ТАРИХИЙ ТАШРИФ

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4-5 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди. Давлат ташрифининг асосий тадбирлари 5 апрель куни бўлиб ўтди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрининг Александр боғидаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гулчамбар қўйди. Шу йилнинг 3 апрель куни Санкт-Петербург метросида терроризм ҳаракати содир этилиб, инсонлар ҳалок бўлди. Давлатимиз

» Читать далее

ТЕРМИЗ — БОЛДИР ПОЕЗДИ ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

2_boldir

Сурхондарё вилояти “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти Сурхондарё филиали томонидан вилоят маркази билан Музработ тумани ҳудудларини боғловчи Термиз – Болдир – Термиз йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди. – Поезд ҳар куни белгиланган жадвал асосида Термиз шаҳридан жўнайди ва Болдир станциясига етиб боради, – дейди Термиз темир йўл вокзали бошлиғи Улуғбек Эрназаров. – Болдир Термиз шаҳридан  80 километр

» Читать далее

МУЛОҚОТ МАДАНИЯТИ – САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ ОМИЛИ

2_navoiy-mahalla

Навоий вилояти Кармана туманида маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари учун “Мулоқот маданияти – оилалар билан самарали иш олиб боришнинг муҳим омили сифатида”  мавзусида ўқув семинар бўлиб ўтди. Унда таъкидланганидек, маҳалла фаоллари халқ билан доимий мулоқотда бўлиши, оилаларнинг ижтимоий-маънавий ҳолати, мавжуд муаммоларини доимий тарзда ўрганиб бориши талаб этилади. – Асосий мақсадимиз фуқаролар йиғинларининг диний маърифат

» Читать далее

«Nargiza teks»нинг илдам одимлари

2_jizzax

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги “Nargiza teks” масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш имкониятлари йил сайин кенгайиб бормоқда. Жумладан, 2016 йилда мавжуд 161 дона тикув машиналари қувватидан самарали фойдаланиб, қиймати 1 миллиард 276 миллион сўмлик трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. – Жорий йилда 1 миллион АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот экспорт қилишни мўлжаллаяпмиз, – дейди корхона раҳбари Сардор Эгамқулов. – Жумладан, мутахассисларимиз Россиянинг Екатеринбург

» Читать далее

Қадримиз баланд, қаддимиз янада тик бўлди

Тошкент вилояти Бу Наврўзда 92 баҳорни қарши олдим. Баҳор неъматларини кўзга суртиб, шукрона айтдим: шундай доруламон кунларга етдик. Кеча эса Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги фармонини эшитиб, қалбим янада чексиз қувончга тўлди. Гап фақат моддий рағбатда эмас, балки эътибордадир. Зеро бугунгидек фаровон ҳаётни биз ҳали кўрмаганмиз. Шундай лаҳзаларда беихтиёр кечаги кун билан бугунни қиёс этамиз. Кўп

» Читать далее

Кооперация алоқалари янада кенгайди

3_sirdaryo

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида вилоятдаги саноат корхоналари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтди. Унда ҳудудда фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш корхоналари, хусусий тадбиркорлар билан бирга, Қорақалпоғистон Респуб­ликаси, Тошкент шаҳри ва бош­қа вилоятлардан жами 200 га яқин корхона мингдан ортиқ маҳсулотлари билан иштирок этди. Кўргазмада мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар, сифати кафолатланган, чиройли, 

» Читать далее

Қатрасида ҳаёт нафаси бор

Фарғона вилояти Сувдан самарали фойдаланиш, унинг ҳар томчисини қадрлаш фермерлар фаолиятининг муҳим йўналишига айланмоқда. Мамлакатимизда сувдан оқилона фойдаланиш борасида изчил чоралар амалга оширилмоқда. Соҳага кўрсатилаётган алоҳида эътибор самарасида ўтган йиллар мобайнида юртимизда мавжуд сув ресурсларини бошқариш ҳамда иқтисодиётнинг барча тармоқларини обиҳаёт билан узлуксиз таъминлаш имконини берадиган кучли сув хўжалиги тизими яратилди. Жойларда қатраси гавҳарга тенг обиҳаётдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, истеъмолчиларга

» Читать далее

ОБИ-ТОБИДА ҚАДАЛГАН УРУҒ

КЎЗЛАНГАН ¥ОСИЛНИНГ ЭНГ АСОСИЙ ШАРТИДИР Шу кунларда пахтакорлар чигит экиш ишларига киришмоқдалар. Бу тадбир ўз вақтида ўтказилса, чигитни тупроқнинг табиий намига ундириб олиш мумкин бўлади. Шунда ғўзалар эртаки бўлади. Чигит экишни оз бўлса-да ортга суриш ғўза учун жуда муҳим бўлган иссиқлик чегарасини олишни қўлдан бой беришдир. Унинг ўрнини эса ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайди. Натижада кўсаклар очилиши кечикади, ҳосил кам

» Читать далее

ЎТТИЗ МЕТРЛИК ЛОЛА

lola

Ўттиз метрлик лола ҳақида эшитганмисиз? Балки уни кўрган ҳамдирсиз. Унинг асл ватани Шимолий Америка. У 250 йиллик умри давомида тинмай кўкка бўй чўзади. Шу йиллар давомида танасининг диаметри 2 метрга етади. Улкан дарахтга айланади. Ушбу улкан дарахт худди лола каби гуллайди. Шунинг учун ҳам уни “лола дарахти” атамаси билан фанга киритишган. Тўрт фаслда ҳам ўз жозибасини йўқотмайдиган ушбу ноёб тур

» Читать далее