Архивы за месяц: Апрель 2017

Ҳамалнинг ҳар фурсати қадрли

Бошоқли дон экинларини апрель ойида парваришлаш, яъни ўсимликнинг найчалаш  ҳамда бошоқлаш босқичларида олиб бориладиган чора-тадбирларнинг ўз муддатида, белгиланган тартибларда амалга оширилиши юқори ва сифатли ҳосил олишга мустаҳкам замин яратади. Бу йилги об-ҳаво шароити ғалла ривожини бироз кечиктирди. Шунинг учун агротехник парваришни тезлаштириш зарур. Аввало, учинчи озиқлантиришни майсалар ҳолатига қараб, 7-10 кун олдинроқ бошлаш керак. Ўғитдан сўнг пешма-пеш суғориш ташкил этилади.

» Читать далее

Юрт тараққиёти ва эл фаровонлиги – муштарак мақсадимиз

Андижон вилояти Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони тадбиркорларнинг шижоатини янада ошириб, уларнинг самарали меҳнат қилишларига кенг имкониятлар яратмоқда. Ушбу ҳаётбахш ҳужжат юртимизда тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мус­таҳкамлаш,

» Читать далее

Мулоқот – ҳамжиҳатлик пойдевори

4_mahalla

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Мулоқот маданияти – оилалар билан самарали иш олиб боришнинг муҳим омили сифатида” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ва маҳалла фаоллари, шунингдек, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Тадбир қатнашчиларининг диққат-эътибори Президентимиз ­Шавкат Мирзиёевнинг

» Читать далее

УЧУВЧИСИЗ УЧИШ ТАҚИҚЛАНАДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Маълумки, юртимиз қонунчилигига асосан айрим турдаги маҳсулотларнинг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган бўлиб, унга риоя этмаслик қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб юртимиз ҳудудига учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кириш, қолаверса,

» Читать далее

Истироҳат боғлари чирой очмоқда

4_karusel

Қашқадарё вилояти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги “2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш тўғрисида”ги  қарори асосида 2013-2016 йиллар давомида  вилоятда 20 та маданият ва аҳоли дам  олиш маркази қуриб фойдаланишга  топширилди. Шунингдек, ҳудудий манзилли дастурлар асосида вилоятнинг  барча жойларида янги  маданият ва истироҳат боғлари ташкил этилди. Айни вақтда аҳолининг маданий дам олишини

» Читать далее