Архивы за месяц: Март 2017

Тухум экспорти йўлга қўйилди

3_parranda

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги “Сангзор парранда” масъулияти чекланган жамиятида 380 мингта “Ломанн-Браун” зотли товуқ боқилмоқда. Жамият томонидан ўтган йили аҳолига 84 миллион дона тухум етказиб берилди. Мазкур корхона Германиянинг “Big Dutchman GMBH” компаниясининг 350 минг 700 та парранда боқишга мўлжалланган замонавий линияси билан жиҳозланган. Бу ерда тозаликни таъминлашдан тортиб тухумни йиғиб олишгача бўлган жараёнлар автоматик тарзда амалга оширилади. Иншоотда ҳарорат

» Читать далее

Оила даромади ошиб, турмуш фаровонлашмоқда

2_omilkorlik

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги “Гаждумак” МФЙ ҳудудида истиқомат қилаётган кўплаб хонадон эгалари тадбиркорлиги ва ишбилармонлиги билан оилалари даромадини ошириб боришмоқда. Мирёқуб Абдуллаев ҳам оила аъзоларини шу йўсинда иш юритишга ўргатган. Шу боис, бу хонадонда тотувлик, тўкин-сочинлик таъминланган, десак сира янглишмаган бўламиз. Уй бекаси Назира опа паррандачилик билан шуғулланади. Неваралари ёрдами билан тухум йўналишида 150 та товуқ парваришламоқда. Улардан ҳар куни

» Читать далее

Иссиқхонада цитрус мевалар

3_papaya

Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги Мирмирон қишлоғилик Улуғбек Қаршиев томорқа хўжалигидан фойдаланишда ўзига хос тажрибага эга соҳибкорлардан. У 13 сотих ерда иссиқхона ташкил этиб, лимон, мандарин, апельсин, банан ҳамда папаядан мўл ҳосил етиштириб келмоқда. – Дастлаб 5 сотих ерга 90 та лимон, 10 та апельсин, 5 та мандарин, 10 та банан кўчатларини экдик, – дей­ди Улуғбек Қаршиев. – 2012 йилдан улардан

» Читать далее

Ҳужжатларга муҳрланган тарих

4_xorazm-arxiv

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида барча соҳаларда бўлгани каби архивлар ишини ривожлантиришга ҳам катта аҳамият қаратилмоқда. 1999 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Архивлар тўғрисида”ги  қонуни қабул қилинганлиги, 2010 йилда мазкур қонунга ўзгартишлар киритилиб, “Архив иши тўғрисида”ги янги қонуннинг қабул қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори соҳадаги ишларни замон талаблари даражасига кўтаришнинг муҳим омили бўлди.

» Читать далее

Олти учрашув, олти ғалаба, олти гол

4_futballl

Футбол бўйича 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг Осиё саралаш мусобақаси учинчи босқичи доирасида “А” гуруҳида кечган олтинчи ва еттинчи турлардаги олти учрашувда бир хил натижа қайд этилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси қатарликлар устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган еттинчи турда Эрон Хитой терма жамоасини, Жанубий Корея сурияликларни айнан шу ҳисобда мағлуб этди. Бир тур аввал Эрон меҳмонда Қатарни 1:0

» Читать далее

Эзгуликнинг мангу тантанаси

4_02

Бутун борлиқни яшилликка, гулу гиёҳларга буркаб, кўнгилларга эса хуш кайфият, кўтаринкилик улашиб келган Наврўз байрами тадбирлари давом этмоқда. Бугун юртимизнинг қиру адирларга туташ энг чекка қишлоқларидан тортиб, шаҳару овулларига, хуллас, қай бир гўшага борманг, барчасида Наврўз шукуҳи, байрам сайиллари. Ана шундай сайиллардан бири Тошкент давлат аграр университетида ҳам бўлиб ўтди. Тадбирни очган университет ректори Б.Сулаймонов барчани байрам билан табриклар экан,

» Читать далее

Эҳтиёт бўлинг: интернетда “кўк кит”

4_03

Маълумотларга қараганда, 2016 йилда дунёнинг 40 фоиздан ошиқроқ  аҳолиси интернетга уланиш имкониятига эга бўлган. Ваҳоланки, бу кўрсаткич 1995 йилда 1 фоизни ҳам ташкил этмаган. Ўтган асрнинг сўнгги йилларидан то бугунги кунгача фойдаланувчилар сонининг кескин ошиши кузатилган. Бу жараён мамлакатимизда ҳам сезиларли даражада ўсиб бормоқда. “Internet Live Stats” сайтининг маълумотларига кўра, 2016 йилда мамлакатимизнинг 50 фоиздан ортиқ аҳолиси бу “беминнат дастёрнинг”

» Читать далее

Кайвонининг ишидан маҳалла аҳли мамнун

Наманган вилояти – Қозони қайнаб турса, меҳнатнинг ортидан даромад кўпаяверса, рўзғори бут, турмуши фаровон бўлса, бир аёлга яна нима керак, – дейди Уйчи тумани Ўнҳаят шаҳри “Овчибулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Раънохон Усмонова. Маслаҳатчи бу гапларни шунчаки айтмайди. Кези келганда ҳар бир оиланинг тотувлиги, ҳамжиҳат ва аҳиллигидан бохабар бўлади. Маънавий дунёқараши, эзгу интилишларини

» Читать далее

Донидан поясигача даромад

3_soya

Юртимизда суғориладиган ерларда сояни асосий ва такрорий экин сифатида етиштириш мумкин. Бу экиннинг қатор афзал жиҳатлари бор. Жумладан, соя дони таркибидаги оқсил инсон организмини зарур аминокислотлар билан таъминлайди. Унда 30-52 фоиз оқсил, 18-25 фоиз ёғ, 20 фоиз углеводлар бор, яъни бир озиқа бирлигида 300 граммгача ҳазм бўладиган протеин мавжуд. Донидан қандли диабет касалликлари учун парҳез таомлар тайёрланади. Шунингдек, сут, қатиқ,

» Читать далее

Бунёдкорлик оғушидаги Шуманай

shumanay

Қорақалпоғистон Республикаси Президентимиз Шавкат Мирзиёев  жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифи чоғида Шуманай туманида ҳам бўлганди. Халқ билан учрашиб, уларнинг турмуш тарзини юксалтириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича соҳа раҳбарларига бир қатор кўрсатмалар берганди. – Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича 2017-2018 йилларга

» Читать далее
1 2 3 5