Архивы рубрики: Маданият ва маънавият

Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!

mahalla

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номли вилоят мусиқали драма театрида “Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ушбу тадбир жойлардаги маҳаллаларнинг азалий қадрият, анъана ва маросимларини асраб-авайлаш орқали ёшларда Ватанга муҳаббат туйғусини тўлақонли қарор топтириш, уларни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда муносиб касб-ҳунар эгаси сифатида камолга етказишда ўзига хос омил бўлмоқда. Жорий йилда кўрик-танловнинг шаҳар, туман

» Читать далее

Танбаллик – хорлик келтирар

Муқаддас динимиз кишиларни эзгулик, тўғрилик, ҳалоллик билан бирга, меҳнатга, меҳнатсеварликка чорлайди. Чунки улкан фойда келтирадиган ҳалол ишлар билан шуғулланиш орқали фаровон турмушга эришилади. Бироқ ишёқмаслик, танбаллик, бекорчилик, тиланчилик каби зарарли одатлар кескин танқидга лойиқ. Агар динимиздаги амр ва қайтариқлар борасида теранроқ тафаккур юритадиган бўлсак, у инсониятнинг бу дунёсини обод ва мазмунли, охиратини эса саодатли қиладиган ишларга буюрганига гувоҳ бўламиз. Дангасалик,

» Читать далее

Буюк аждодимиз ҳақида янги рисола

amir-temur

Дунё тамаддунида улкан из қолдирган буюк бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳарбий салоҳияти, бунёдкорлик ишлари, ташқи сиёсат ва дипломатияси жаҳон тарихчиларининг ҳақли эътирофига сазовор бўлган. Таъкидлаш жоизки, истиқлол йилларида Биринчи Президентимиз Ислом ­Каримовнинг алоҳида эътибори билан Амир Темурнинг миллий давлатчиликда тутган ўрни, дунё тараққиётига қўшган ҳиссаси, тарихдаги буюк хизматлари ҳаққоний ўрганилди. Буюк Темур ҳақида кўплаб рисолалар, тарихий асарлар, монографиялар чоп этилди.

» Читать далее

Асрларни ёритган эзгулик нури

4_navoiy

Республикамиз бўйлаб буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги кенг нишонланмоқда. Улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий сиймоси нафақат буюк мутафаккир, балки халқпарвар давлат ва жамоат арбоби, юрт ободлиги, халқ фаровонлиги, маънавият ва маданият ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшган даҳо сифатида асрлардан-­асрларга ўтиб келмоқда. Алишер Навоий томонидан яратилган энг бебаҳо асарлар, нодир девонлар, шоҳ байтлар беш асрдан буён инсоният

» Читать далее

Нафъинг агар халққа бешакдурур…

Одоб-ахлоқ, инсоний фазилатлар, халқ манфаати билан боғлиқ қарашлар Алишер Навоий ижодида ўзига хос фалсафага, таъбир жоиз бўлса, фундаментал асосга эга яхлит концепцияга айланган. Улуғ мутафаккир асарларини варақлар эканмиз, ҳар сафар бизни ҳайратга соладиган тушунчалар, ғоя­лар ва ифодаларга дуч келамиз. Бу ул зотнинг ижоди нечоғли серқатламлилиги ва маъно товланишларига эга эканидан далолатдир. Унинг деярли барча асарларида эзгулик, саховат, ҳиммат, инсофу адолат,

» Читать далее

Энг буюк мўъжиза

4_kitob

Хоразм вилояти Мутафаккирлар томонидан “Мўъжизалар ичидаги энг буюк мўъжиза”, “Инсонга қанот бағишловчи ва қалбини ёритувчи” дея таърифланган китоб ҳамма замонларда ҳам инсонларни яхшиликка, эзгуликка ундаган, фаровон ҳаёт сари етаклаган. Ёшларни баркамол қилиб  тарбиялаш, маънан етук этиб вояга етказишда китобнинг аҳамияти беқиёс. Шу жиҳатдан Президентимизнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривож­лантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот

» Читать далее

Ўзбекистон – тинчлик, тотувлик, фаровонлик ва бахт мамлакати

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 24 январь куни миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ фаоллари билан учрашувидаги нутқини зўр қизиқиш ва катта мамнуният билан қарши олдик. Унда билдирилган фикрларни чуқур ўрганмоқдамиз. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бугун мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшамоқда. Улар умумий уйимиз – Ўзбекис­тонимиз равнақи йўлида бирлашиб, барча соҳа ва тармоқларда фидокорона

» Читать далее

Ҳоким ва ёшлар мулоқоти

Наманган вилояти Вилоят ҳокимлигида “Мулоқот ва ёшлар” шиори остида учрашув ташкил этилди. Унда олий ўқув юрти талабалари, лицей ва коллеж ўқувчилари ҳамда вилоятнинг фаол ва ташаббускор ёшлари қатнашди. Мулоқот аввалида вилоят ҳокими Х. Бозоров таъкид­лаганидек, юртимизда ўсиб келаётган авлодни Ватанга муҳаббат, қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидорларини рўёбга чиқариш, жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топишига кўмаклашиш борасида қилинаётган

» Читать далее

Буюк ўтмишдан сўзлаётган қадим қалъалар

4_nukus

Жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлган Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида тарихий ва маданий меросларни муҳофаза қилиш, ўрганиш ва улардан фойдаланиш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. 1993 йилда мамлакатимиз БМТнинг Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилишни таъминлаш тўғрисидаги Конвенциясига аъзо бўлди. “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Археологик маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси

» Читать далее

Буюк аждодлар ёққан илм чироғи

6f523258c1afbfe0292e80c202bb3dfa

Истиқлол йилларида қайта ёлқинланиб, дилларни ёритмоқда Тарихда “Дорул ҳикма ва маориф”, баъзи манбаларда “Мажлиси уламо”, “Мажлиси уламо ва орифин” номлари билан машҳур Хоразм Маъмун академияси асрларга татигулик илмий ютуқларга асос бўлганлиги бугун дунёда эътироф этилмоқда. Унда Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абул Хайр Ҳаммор, Абу Наср ибн Ироқ, Абу Мансур ас-Саолибий, Маҳмуд аз-Замахшарий, Исмоил Журжоний, Мавлоно Фахриддин Розий,

» Читать далее
1 2 3 4 6