Архивы рубрики: Ижтимоий ҳаёт

СОҒЛОМ ОНА ВА БОЛА – МАМЛАКАТИМИЗ ТАЯНЧИ

Президентимиз Ислом Каримовнинг таклифи билан 2016 йил мамлакатимизда Соўлом она ва бола йили деб эълон Қилинди “Соғлом авлодни тарбиялаш – буюк давлат пойдеворини, фаровон ҳаёт асосини қуриш деганидир”. Давлатимиз раҳбарининг 1994 йил 2 май куни Ўзбекистоннинг биринчи давлат мукофоти – “Соғлом авлод учун” орденини топшириш маросимида айтган ушбу теран маъноли сўзлари оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини мус­таҳкамлаш, ёш

» Читать далее

АВЛОДЛАРГА МЕРОС ҲУНАР

Вобкент туманининг Кулолчи маҳалласида ҳунармандчиликнинг ҳадисини олган, ўз касби билан эл орасида ҳурмат топган, меҳнати орқасида ҳавас қилишга арзигулик  даражада оила тебратаётган кишилар кўпчиликни ташкил қилади. Уларнинг аксарияти кулолчилик ҳунарининг сир—асрорини пухта эгаллашган. Уста кулолларнинг  тўртинчи авлоди бўлган Хайрулла бугунги кунда отаси  ўайбулла  аканинг  устахонасини  моҳирлик  билан бошқариб келмоқда. Унинг қўлида сайқал топаётган лаган, гулдон, кўза, хум, чойнак, пиёла каби

» Читать далее

ЖАСУР ЎҒЛОНЛАР – ВАТАН ХИЗМАТИГА ШАЙ

Бугун  ҳарбий  либослари эгниларига ярашиб  турган  жасур  ва мард йигитларнинг саф  тортиб  туришини кўриб қалбингиз ўзгача ғурур  ва ифтихорга   тўлади.  Юртимизда ҳарбий соҳага қаратилаётган улкан эътибор туфайли кейинги йилларда армияга чақирилаётган ёшларни кузатиш маросимларини тантанали ўтказиш ҳам яхши анъанага айланди. Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган

» Читать далее

МАСЪУЛИЯТ – ДОИМО МУҲИМ МЕЗОН

Жиззах шаҳрида “Йилнинг энг яхши масъул котиби” кўрик—танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларнинг масъул котиблари ўзаро куч синашдилар. Танлов давомида котибларнинг ҳуқуқий билимлари, ёшларни ижтимоий ҳимоялаш ва соҳага оид ҳужжатларни расмийлаштириш борасидаги фаолияти баҳоланди. Ушбу жараёнда асосий эътибор иштирокчиларнинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарлик ва бошқа ғайри ижтимоий хатти-ҳаракатларга

» Читать далее

БАРЧА ХИЗМАТЛАР БИР ЖОЙДА ЖАМ

Президентимизнинг 2015 йил 28 сентябрдаги «Тадбиркорлик субъектларига «Ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Бешариқ туманида ҳам «Ягона дарча» маркази ташкил этилди. Марказ барча зарур жиҳозлар билан таъминланиб, бу ерга монитор, телефон аппарати, видеокузатув ускуналари ва локал хизмати ўрнатилди. – Туман марказида “Ягона дарча” фаолияти бошланганидан хурсандмиз, – дейди “Автогазсервис” хусусий корхонаси раҳбари

» Читать далее

ФИДОЙИЛИК ВА МАСЪУЛИЯТ ДОИМИЙ ИШ ТАМОЙИЛИМИЗГА АЙЛАНАДИ

Президентимиз Ислом Каримовнинг халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқини катта ҳаяжон ва диққат—эътибор билан тингладик. Унда ҳудудда кейинги йилларда эришилган ютуқлар билан бирга айрим камчиликлар ҳам кўзга ташланаётгани айтиб ўтилди. Айниқса, вилоятдаги мавжуд кенг имкониятлар ишга солинмаётгани, кўп йўналишлар бўйича Тошкент вилояти бошқа вилоятлардан орқада қолаётгани ҳаммамизни ташвишга солиши табиий. Саноат соҳасидаги имкониятлардан етарлича фойдаланилмаётгани юрт фидойиси

» Читать далее

ЮРАКНИ ТИРНОВЧИ ЧОЛЎУ АСБОБИ

143 копия

Мусиқа кўплаб асрлар давомида инсонга ҳамроҳ бўлиб, унинг меҳнат фаолиятини, турмушини, ҳис-туйғуси ҳамда кечинмаларини, ўй-фикрлари ва орзу-умидларини акс эттириб келган. Ўзбек халқининг чолғу асбоблари бағоят ранг-баранг, улар мавжуд чолғу асбобларининг деярли барча типларини ўз ичига олади. Халқнинг мусиқий маданияти юксалиб боргани сари чолғу асбоблари ҳам аста-секин бойиб борган. Ана шундай ғоят нафис чолғулардан бири танбурдир. Манбаларда ёзилишича, “танбур” сўзи форсча

» Читать далее

ЖАСОРАТ ВА ШИЖОАТДА ИБРАТ

Ҳаёт тўхтовсиз синовлар, курашлардан иборат. Ким ўз олдига улкан мақсад қўя олса, ана шу йўлда тинимсиз меҳнат қилса, изланса, қаноатни умрининг мазмунига айлантирса, тақдир уни, албатта, сийлайди. Шижоат ва ирода соҳибларига омад кулиб боқиши муқаррар. Буларнинг ҳаммасини “Жасорат” медали соҳибаси Азиза Абдуллаева жуда яхши билади… …1987 йилнинг 21 февралида ички ишлар ходими Абдували Абдуллаевга қувончли хабар етказишди: “Дўстим, фарзандли бўлдингиз!”.

» Читать далее

ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ МАСЪУЛИЯТНИ ОШИРАДИ

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида “Навоий вилоятида табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда қайта тиклаш соҳасида давлат ва жамоат экологик назоратининг ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари, тадбиркорлар ҳамда ёшлар иштирок этди. Семинарда қатнашчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги “Экологик

» Читать далее

БАРЧА ШАРОИТЛАР МУҲАЙЁ

Фарғона шаҳридаги  200 нафардан ортиқ имконияти чекланган болалар тарбияланаётган “Мурувват” уйи давлат маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирдан чиқарилди. “Фарғона меъмор қурилиш” хусусий корхонаси томонидан таъмирланган “Мурувват” уйида қўшимча яна янги ўқув ва ётоқхона биноси, қишки бассейн, кинозал, соғ­ломлаштириш хоналари қурилди. Замонавий қиёфа касб этган масканнинг иситиш тизими ҳам янгиланиб, тежамкор қозонлар ўрнатилди. Кир ювиш хонаси, дам олиш жойлари янгидан бунёд этилди.

» Читать далее
1 27 28 29 30