Архивы рубрики: Ижтимоий ҳаёт

Қадриятлар аслича қадрлидир

Қашқадарё вилояти Тўй – халқимизнинг асрий қадриятларидан бири. Аммо кейинги пайтларда, наздимизда, бу қадрият “ким ўзар” ўйинига айланиб бораётгандек. Фарзандлар орзу-истакларини рўёбга чиқараман, деб ўткинчи хою-ҳавас ортидан ортиқча сарф-харажатлар кўпайиб кетмоқда. Бунинг оқибатида тўйдан сўнг бир неча ойлаб, ҳатто, йиллаб қарз тўлаётганларга гувоҳ бўляпмиз. Президентимиз жойлардаги мулоқотлар чоғида тўй ва бошқа маросимлардаги ортиқча сарф-харажатларни камайтириш ҳақида қайта-қайта таъкид­лаб келмоқда. Ушбу

» Читать далее

Электрон поликлиника хизматда

Наманган вилояти Наманган вилояти бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига автоматлаштирилган ахборот тизими жадаллик билан татбиқ этилмоқда. Тизим  аҳолига қулайлик яратиш мақсадида  ишлаб чиқилган бўлиб, унга мувофиқ поликлиникалар хизмат кўрсатадиган маҳаллаларда яшовчиларга очилган тиббий карталарнинг ҳаммаси касалликларнинг халқаро таснифи шаклида Соғлиқни сақлаш вазирлиги корпоратив тармоғидаги электрон базага киритилади. Яъни  бемор нафақат ўзи яшайдиган ҳудуддаги поликлиника, балки малакатимизнинг бошқа вилояти ёки шаҳарида туриб

» Читать далее

Хазон бўлаётган «саккизинчи хазина»

Сирдарё вилояти Гулистон туманида томорқа имкониятларидан оқилона фойдаланиб, бир ердан йилига икки-уч марта ҳосил етиштириш ҳисобига ҳам рўзғорини обод, ҳам бозорларимизни тўкин қилаётган  уста деҳқонлар кўп. Улар қиш-қировли кунларда ҳам тиним билмайди. Томорқасидаги кўкату саримсоқпиёзларни ўғитлайди, ҳосили йиғиштириб олинган ерни чопиб, иккинчи экин экишга ҳозирлайди. Қишки агротехник тадбирларни амалга оширади. Иссиқхонада  помидор ва бодринг етиштираётган миришкорлар бу экинларнинг томири ёнига

» Читать далее

Кўзгуда маданий ҳаётимиз

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги томонидан жорий йилда амалга оширилаётган ишларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарори ҳамда шу йил 3 августда мамлакатимиз зиёлилари вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида

» Читать далее

Ор орзудан, ҳаё ҳавасдан устун

Президентимиз жорий йил 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида кўтарган масалалар нечоғли ҳаётий эканлиги, энг муҳими, унда эртанги кунимиз – осойишта ва фаровон ҳаётимиз учун куйинчаклик борлигини бугун ҳаммамиз дилимиздан ўтказмоқдамиз. Ҳақиқатан ҳам, тинчлик – барча бунёдкорликлар асоси. Юртимизда эришилаётган

» Читать далее

“Ўзбекистон гавҳари”нинг сайёҳлик имкониятлари кенгаймоқда

4_fargona1

Фарғона вилояти Фарғона вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш, янги сайёҳлик йўналишларини очиш юзасидан ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Қўқон, Марғилон шаҳарлари ва Риштон тумани ҳудудидаги 30 га яқин замонавий меҳмонхоналарнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланди. Туристик объектлар, транспорт логистикаси тизими ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, сайёҳлар эътиборини тортувчи кўнгилочар мас­канлар ҳам барпо этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Фарғона вилоятининг Марғилон,

» Читать далее

Бир ой чўзилган оворагарчилик бир кунда ҳал этилди

Сурхондарё вилояти Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Сурхондарё вилояти ҳудудий бирлашмаси ва унинг қуйи тузилмалари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда самарали фаолият юритяпти. Жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирлари натижасида шу кунга қадар 650 дан ортиқ мурожаат ижобий ҳал этилди. Хусусан, ҳудудий бирлашма ва унинг туман, шаҳар жамиятларига истеъмолчилар биргина табиий газдан 218 та, электр энергиясидан 101 та, ичимлик сувидан 33 та

» Читать далее

Тадбиркорнинг Барча иши «Ягона дарча»да битмоқда

Мамлакатимизда кейинги йилларда хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш борасида қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Бу жараёнда Президентимизнинг 2017 йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори муҳим дастуриламал вазифасини ўтаётир. Мазкур қарор билан туман ва шаҳар ҳокимлик­лари ҳузуридаги “ягона дарча” марказлари Ўзбекис­тон Рес­публикаси Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

» Читать далее

Транспорт хизмати такомиллашмоқда

3_02

Жиззах вилояти Президентимизнинг 2017 йил 10 январдаги “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида вилоятда йўловчи ташиш транспорти сонини ошириш, янги йўналишлар очиш, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни кунда вилоятда  207 та йўналишда аҳолига транспорт хизмати кўрсатилмоқда. Шунингдек, 37 та йўналишсиз такси корхоналарида

» Читать далее

Ҳар каломи ибрат, ҳар иши ҳикмат

4_rashidov

Андижон вилояти Андижонда атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира тадбирлари бўлиб ўтди. Уларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилган эзгу ишлар халқимизнинг атоқли фарзанди хотирасига кўрсатилган эҳтиромнинг олий даражаси бўлганлиги алоҳида таъкидланди. Хотира кечаларида Шароф Рашидовнинг

» Читать далее
1 2 3 4 29