Архивы рубрики: Ижтимоий ҳаёт

Сайёҳ келса, хайру барака ҳам келади

4_buxara_2

Бухоро вилояти Шарқу Ғарбда Шариф шаҳар номи билан машҳур қадим ва ҳамиша навқирон Бухорои Шарифни бир кўриш истагида бўлган инсонлар дунёнинг исталган бурчагида топилади. Шу боис, Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, такрорланмас тарихий-маданий мерос объектлари билан сайёҳларни таништириш учун қулай шароитларни яратиш, ҳудудда замонавий туризм инфратузилмасини барпо этиш, замонавий талабларга мувофиқ туризм, меҳмонхона, транспорт хизматлари сифатини

» Читать далее

Эллик йиллик орзуИм ушалди

Вилоят мусиқали драма театрида эллик йилдан бери фаолият юритиб келяпман. Ёшим ҳозир саксондан ошди. Ўтган йиллар мобайнида замонавий амфитеатрда ишлашни фақатгина орзу қилар эдим. Бугун ана шу орзуимдаги санъат саройида иш фаолиятимни яна давом эттириш насиб этганидан бахтиёрман. Ўзида бетакрор гўзалликни кашф этган, энг сўнгги русумдаги ускуналар билан жиҳозланган саҳнада спектакллар саҳналаштиряпмиз. Яқиндагина адиб Усмон Азимнинг “Алпомишнинг қайтиши” номли асарини

» Читать далее

Ҳар бир кунимиз бунёдкорликка йўғрилсин

Самарқанд вилояти Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи биз, сурхондарёликларни ниҳоятда руҳлантириб юборди. Давлатимиз раҳбари аҳоли билан мулоқоти давомида халқимизнинг манфаатлари йўлида олиб борилаётган бунёдкорлик  ва ободонлаштириш ишлари, аҳолининг муаммоларини кўриб чиқиш ва бартараф этиш каби долзарб мавзуларга алоҳида тўхталди. Президентимиз Қизириқ туманидаги учрашувда “Қани айтинглар-чи, халқ нимани истаяпти, нима муаммонгиз бор?” дея туман фаолларига юзланди. Видеомулоқот орқали  кўплаб тумандаги вакиллар

» Читать далее

Экинни пайҳон этганга жазо бор

Жиззах вилояти аммо фермернинг ўзи бунга йўл очсачи? Бир ниҳолни парваришлаб, ундан ҳосил олиш қанчалик машаққатли меҳнатлигини барчамиз яхши биламиз. Агар экин пайҳон қилинса, ундан келадиган зарар-чи? Бундан нафақат деҳқон меҳнатига, балки эл ризқига ҳам зиён етади. Шу боис экинлар пайҳонининг олдини олишда деҳқонларга кўмаклашиш мақсадида ички ишлар бўлимлари, ҳокимликлар, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари

» Читать далее

Замон билан ҳамнафас бўлмай, муваффақият қозонолмайсиз

Сирдарё вилояти Фаолиятимни савдо ходимлигидан бошлаганман. Кейинчалик Сардоба шаҳарчасидаги ишламаётган нон ишлаб чиқариш корхонасини тиклаб, аҳолига қолипли  нон, макарон маҳсулотлари  етказиб бера бошладим. Етти йил ана шу корхонани бошқардим. Биз яшаётган ҳозирги Бобур номли сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудида ерларнинг қаровсиз қолаётгани, кенг майдонлар умри бекор ўтаётганини кўриб, юрагим ачишиб кетарди. “Бўш ётган, қаровсиз ерни олиб, фермер хўжалиги ташкил этсак, қандай

» Читать далее

Зангори кошинлар синоати

4_kulol

Хоразм вилояти Матчоновлар сулоласи кулолчилик ҳунарини санъат даражасига етказиб келмоқда. Хоразмда кулолчилик ҳақида гап кетгудек бўлса, хонқалик Раимберди ота Матчонов номини алоҳида ҳурмат ва эҳтиром билан ёдга олинади. Уста ҳунарманд Раимберди ота ҳаётлигида қадимий кошинкорлик санъатини қайта тиклаб, тарихий обидаларни таъмирлаш ишларида фаоллик кўрсатган. Унинг қўли билан яратилган кошинлар бугунги кунда барча вилоятлардаги тарихий обидаларга қайта ҳаёт бахш этиб турибди.

» Читать далее

Азада пул улашиш марҳумнинг ҳурматими?

Мулоҳаза Қишнинг қаҳратон кунида тоғ қишлоқларидан бирида анча вақтдан буён бетоб, уч марта жарроҳлик операциясини бошидан ўтказган 48 ёшдаги киши вафот этди. Қишлоқнинг ёшу қариси азадор уйга етиб келишди. Марҳумнинг ҳали мактабни тамомламаган тўрт нафар қизи, коллежда ўқиётган ўғлининг оҳу ноласи тош юракларни ҳам эзиб юборади. Кўп йилдан бери қанд касаллигидан азият чекиб келаётган марҳумнинг умр йўлдоши уйда бир ҳол

» Читать далее

Аёл муруввати

Қашқадарё вилояти Юртимизда ҳеч бир соҳа йўқки, эътибордан четда қолаётган бўлса. Олиб борилаётган ҳар бир ислоҳот замирида, энг аввало, одамларимизнинг ҳаёт даражасини яхшилаш, турмуш фаровонлигини ошириш, уларни ҳаётдан рози қилиш, энг муҳими, инсон манфаатларини таъминлашдек эзгу ва олижаноб мақсад мужассам. Айниқса, 2018 йилнинг “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланиши бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда яна

» Читать далее

Нурли манзиллар сари ҳамқадам ва ҳамфикр бўлайлик

Тошкент вилояти Ватанни севмоқ иймондандир, дейилади Ҳадиси шарифда. Дарҳақиқат, Ватанни севиш, унинг равнақи ва тараққиёти учун хизмат қилиш барча учун муқаддас бурч. Шу ўринда айтиш керакки, Ватанга бўлган муҳаббати олов каби қайноқ, юртга садоқати само қадар поёнсиз, халққа меҳри офтобдек кучли бўлган инсонгина халқнинг эҳтиромига, дуосига сазовор бўлади. Эл-улуснинг дуосини олиш, халқни рози қилиш том маънодаги жасорат намунаси. Ўтган ҳафтада

» Читать далее

«Элға қўшилғон, эш топар…»

Ёхуд биз Ватан тараққиётидаги масъулиятимизни қай даражада англаб етяпмиз “Ўз юртини севмаган одам, ҳеч нимани сева олмайди”, деб ёзган эди Жорж Байрон. Дарҳақиқат, Ватанини севган инсонгина бировни ҳам сева олади, буюк ишларга қодир бўлади. Ватанпарварлик ҳеч қандай манфаат кутмаган ҳолда юртни севиш, равнақига ҳисса қўшиш, керак бўлса, унинг учун жонни қурбон қилиш демакдир. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тинглаш жараёнида ҳар

» Читать далее
1 2 3 33