Архивы рубрики: Агросаноат

ЮРТ РАВНАҚИ, ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИГА МУНОСИБ ҲИССА ҚЎШАЙЛИК

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимда иштирок этган аграр соҳа вакилларининг республикамиз миришкор деҳқонлари, фермерлари ва соҳа ходимларига М У Р О Ж А А Т И Қадрли ҳамкасблар, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган миришкорлар! Мамлакатимиз тарихида илк бор Президентимизнинг шахсан ташаббуси билан барчамиз Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини катта тантаналар ва кўтаринкилик билан нишонладик. Пойтахтимиздан бошлаб, мамлакатимизнинг

» Читать далее

Деҳқонки, дона сочар…

3_01

Наманган вилояти Деҳқон ерга уруғ сочар экан, мўл ҳосил сўрайди – элга барака беришини ният қилади. Йил давомида шу мақсадда ишлайди. Баҳорнинг инжиқ табиатини, ёзнинг жазирамасини, кузнинг беқарор иқлимини омилкорлик билан енгади. Ҳосил пишиб етилганида, хирмонлар юксалганидагина кўнгли тин олади. Меҳнатининг баракасини кўриб, дили шодликка тўлади. Бугун  – Янги йил арафасида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари ўтган йилни таҳлил қилар

» Читать далее

Эл корига камарбастамиз

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги  ходимлари куни муносабати билан ўтказилган байрам тантанасида эришилган ютуқларни таъкидлаб, соҳа вакиллари зиммасидаги бурч ва масъулият ҳақида  тўхталди. Ҳали ечимини кутаётган масалаларга эътибор қаратди. Ҳақиқатан ҳам, биз – фермерлар имконият даражасида иш олиб бормаяпмиз. Қишлоқларда етакчилик борасидаги  ўрнимиз тўла  сезилмаяпти. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мўл-кўллиги учун олиб бораётган ишларимизда кенг кўламлилик кўринмаяпти. Куч, имконият етарли. Бироқ

» Читать далее

Қишлоқ хўжалигидаги таркибий ўзгаришлар

соҳани янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Бугун мамлакатимиз аграр соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишларга назар ташлар эканмиз, улар моҳиятида халқимизнинг фаровон ҳаёти мужассам эканлигини кўрамиз. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланганида ҳам ўзига хос мазмун, соҳа вакиллари меҳнатига юксак эътибор мавжуд. Бу йил мазкур сана

» Читать далее

Ишлаган қадр топади

3_khorezm

Асли касби қурувчи бўлган Бектурди Ортиқов 1998 йили  10 гектар ерда фермер хўжалиги ташкил этиб, иш бошлади. У бугунга келиб экин майдонини 67 гектарга етказди. Ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида 10 гектар ерга шоли кўчати ўтқазди, мош, сабзавот экинлари экиб, ундан мўл ҳосил олди. – Пахтадан 40 центнердан, ғалладан 50-60 центнердан ҳосил олиш биз учун одатий ҳолга айланиб қолди,

» Читать далее

МИРЗАОБОДЛИК МИРИШКОРЛАРНИНГ МАТОНАТЛИ МЕҲНАТИ МАҲСУЛИ

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида деҳқончилик қилиш миришкорлардан катта тажриба ва омилкорликни талаб қилади. Боиси пахта ва ғалла етиштириладиган майдонларнинг аксарияти шўрхок. Туманнинг Меҳнатобод ҳудудига чегарадош жойларда тез-тез эсиб турадиган кучли шамол тупроқ юзасини қотириб, экинларга олти-етти марта ишлов беришни талаб қилади. Шундай шароитда ҳам туман меҳнаткашлари ҳар бир агротехник тадбирни пухта амалга оширишди. Хусусан, ғўзани озиқлантиришда суспензия усулидан, суғоришда маҳаллий

» Читать далее

Ёнғоқ эккан минг йил яшайди

3_yongoq

“Қишлоқ ҳаёти” газетасининг 2017 йил 28 ноябрь сонида чоп этилган “Биз билган ёнғоқнинг “чақилмаган” мўъжизалари” сарлавҳали мақолани ўқиб, болалик кезларим ва ўша даврларда ҳамқишлоқларимнинг ёнғоққа бўлган муносабатини эсладим. Қувонарлиси, йиллар ўтгач, фойдали ва серҳосил бу дарахтга нисбатан муносабат ўзгарди, унинг ҳосили туфайли оилаларга файз-барака инди. Ёнғоқ ҳақидаги хотираларим газетхонларни ҳам бефарқ қолдирмайди, деган умиддаман. Мен Чироқчи туманининг тоғли қишлоқларидан бирида

» Читать далее

Соя – ҳам элни, ҳам ерни тўйдиради

3_soya

Президентимиз ташаббуси билан жорий йилда соя ўсимлиги майдонлари кенгайди. Ушбу экиннинг тупроқ унумдорлигини ошириш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишдаги иқтисодий самараси катта эканлиги намоён бўлди. Соя дони ўз таркибида 50 фоиз оқсил ва 28 фоизгача мой сақлагани учун ўта қимматбаҳо ўсимликлар гуруҳига киради. Соя дони озиқ-овқат саноатининг турли соҳаларида ишлатиладиган экологик тоза хомашёдир. Хитой, Япония, Корея ва бошқа мамлакатларда аҳолининг оқсилга

» Читать далее

Нозигулдан ўрнак олса арзийди

3_01

Бухоро вилояти Деҳқончилик кишидан катта  тажриба, омилкорлик ва меҳнатсеварликни талаб этади. Шундай хислатларга эга бўлган қишлоқ мулкдорлари халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш баробарида оиласи иқтисодини мустаҳкамлашга эришиб келишмоқда. Улар орасида ёшлар сони тобора ортиб бораётгани эса қувонарли ҳол. Когон туманидаги “Оққош Бўрон замини” фермер хўжалиги раҳбари Нозигул Жўраева шундай ғайрат-шижоатли, юрт равнақи  йўлида камарбаста, эртанги кунга қатъий ишонч билан қараётган ёшлардан.

» Читать далее

Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгашди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг конференцияси ўтказилди. Унда дастлаб вилоят фермерлар кенгашининг Сурхондарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари  кенгаши сифатида қайта ташкил қилиниши масаласи кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, юртимиз ижтимоий-иқтисодий ривожида муҳим тармоқлардан бири бўлган қишлоқ хўжалиги, хусусан, фермерлик ҳаракати ўзининг янги ривожланиш босқичига ўтди. Мазкур йўналишдаги ишлар биргина фермер

» Читать далее
1 2 3 4 5 17