Архивы рубрики: Агросаноат

Пахтазорларда замонавий терим машиналари

Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган “МХ-1,8” русумли терим машиналари иш унумини ошириб, мавсумни қисқартириш, ҳосилни тезу соз йиғиштириб олиш имконини бермоқда Кейинги йилларда пахтачиликни механизациялаш, айниқса, юқори унумли, арзон ҳамда ихчам ҳаракат қиладиган, тола сифати бузилиши, чигит шикастланишига йўл бермайдиган, яъни шпинделлари такомиллаштирилган машиналарни яратиш, уларни қишлоқ хўжалигида кенг қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тошкентдаги машина-трактор заводларида яратилган икки қаторли “МХ-1,8” русумли терим

» Читать далее

Асака адирларини обод этаётганлар

Асака ва асакаликларга ҳавасмандлар бисёр десак, асло муболаға бўлмайди. Водийга келган меҳмонлар, албатта, Асакада палов ейиш баҳонасида шаҳар манзарасидан завқ олишади. Кенг феълли асакаликлар эса сизга белини боғлаб хизмат қилганларидан бағоят хурсанд бўлишади ва қўлларини кўксига қўйишиб, “Хуш кўрдик” дея кузатишади. Истиқлол шарофати билан республикамиз автомобилсозлиги саноатининг илк марказига айланган Асаканинг машҳурлиги янада ортди. Шаҳарга хориждан келадиган меҳмонлар чандон кўпайди.

» Читать далее

Ҳавасга арзийди бахту иқболи

SAMSUNG CAMERA PICTURES

Қуваликлар ўз тадбиркорлиги билан шаҳар ва қишлоқларнинг гуллаб-яшнашига, аҳолининг янада фаровон турмуш кечиришига эришмоқдалар. Уларнинг аксарияти кўчат етиштириш билан шуғулланади, десак муболаға бўлмайди. Томорқада кўчат етиштириб, катта даромад оладиган ишбилармон кишилар ҳам шу қуваликлардир. Эрта баҳордан Қувадан Қамчиқ довони орқали республикамизнинг турли ҳудудларига етказиб берилаётган мевали ва манзарали кўчатларни кўрган кишининг ҳаваси келади. Айниқса, Қува анорларининг донғи кетган. Юртимиз бозорларининг

» Читать далее

Ерни эъзозлаб, элда эъзоз топмоқда

PIC00827.JPG

Бугунги фермерларимиз онгида том маънода туб бурилиш ясалди. Ўн йил олдин даромад кўриш, машина олиб, уй қуриш истагида меҳнат қилган фермер бугунги кунда хўжалиги қошида қайта ишлаш корхоналарини очиб, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш нияти билан яшамоқда.  Янгибозор туманидаги “Достонбек” фермер хўжалиги раҳбари Омонжон Холмуродова ҳам ана шундай ташаббускор, ишбилармон фермерлардан. Фермер билан деҳқончиликда қўлга киритилаётган

» Читать далее

ЯШНАЁТГАН АДИРЛАРДАГИ БАРАКА

andijon-fermer_4

Марҳамат туманидаги Ҳайдарали Жўраев раҳбарлик қилаётган “Баҳорий девони” фермер хўжалигининг экин майдонлари адирлар ҳудудида оралиғида жойлашган. Бундай шароитда деҳқончилик қилиш кўп жиҳатдан сув тизимига боғлиқ. Кейинги йилларда шу ҳудудга сув етказиб берадиган “Асака адир” насос станцияси технологиялари таъмирталаб бўлиб қолгани сабабли деҳқончиликда ҳам ҳосилдорлик пасайиши кузатилаётган эди. Яқинда Ҳайдаралининг даласида бўлдик. Атрофга назар солар эканмиз, адир деҳқончилигидаги ўзгаришлар эътиборимизни тортди.

» Читать далее

Тажрибага суянган фермернинг даласи доимо обод

SAMSUNG CAMERA PICTURES

Роҳатбек Матисаев раҳбарлик қилаётган “Роҳат Ҳаёт – 85” фермер хўжалиги деҳқонлари бир теримда ҳар гектар ердан 31,7 центнердан пахта териб олишди. Тайёрлов масканига 54 тонна биринчи нав пахта етказиб берилди. – Бу натижа “Намуна” массивида анча йиллардан буён қайд этилмаган эди, – дейди Пахтаобод тумани фермерлар кенгаши раиси ўайратбек Раҳимов. – Мазкур ҳудуддаги далаларга сув етказиб бериш бўйича мавжуд муаммони

» Читать далее

Сирдарё мошлари – дунё бозорига

Жорий йилда пойтахтимизда ўтказилган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида Сирдарё вилояти миришкорлари хорижий мамлакатлар компаниялари билан маµсулотлар етказиб бериш бўйича 63 миллион АҚШ доллари миқдоридаги шартномаларни имзолагандилар. Мазкур келишувларга кўра, 100 минг тонна мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хорижий давлатларга етказиб берилади. Айни вақтда вилоятнинг Боёвут, Гулистон, Сайхунобод ва Сирдарё туманларидаги 1500 гектарлик ғалладан бўшаган майдонларда парваришланган “Дурдона” навли серҳосил,

» Читать далее

МУСТАҚИЛЛИК ВА ФЕРМЕРЛИК ҲАРАКАТИ

1

 “…Республиканинг кўпгина ҳаётий муҳим манфаатларига зиён етди, пахта яккаҳокимлиги, илмий асосланган алмашлаб экишлар бузилганлиги, ернинг тинка-мадори қуриб кетганлиги, сув манбаларининг имкониятлари тобора камайиб борганлиги қишлоқ хўжалигига ҳалокатли таъсир кўрсатди. Натижада озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш чеклаб қўйилди ва аҳолини шу маҳсулотлар билан таъминлаш муаммолари кескинлашди”. Президентимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобида келтирилган ушбу сўзлар собиқ тузум даврида қишлоқ хўжалиги қандай

» Читать далее

САНОАТЧИЛАРНИНГ САМАРАЛИ КЕЛИШУВЛАРИ

“Ўзэкспомарказ”да геология, ёқилўи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси тармоҚлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Унда шу соҳада фаолият юритаётган 380 дан зиёд корхона ўз маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этмоқда  Ушбу тармоқлараро саноат ярмаркасига қизиқиш йилдан йилга ортиб бормоқда. Буни рақамларда ҳам кўриш мумкин. 2014 йили мазкур кўргазмада 250 дан зиёд корхона иштирок этган бўлса, ўтган йили улар сони 330

» Читать далее

ОРЗУЛАР РЎЁБИ ФЕРМЕРЛАРНИ ЯНАДА ЮКСАК МАҚСАДЛАРГА РУҲЛАНТИРМОҚДА

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қароридан руҳланган Норин тумани деҳқонлари ҳам байрамга муносиб тўёна тайёрлаш учун дала ишларини янада қизғин давом эттирмоқдалар. Бугун туманнинг қайси бир қишлоғига борманг, аҳоли фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилинаётганига гувоҳ бўласиз. Туман ғаллакорлари жорий йилда 4490 гектар майдонга буғдойнинг “Бобур”, “Ясовул”, “Первица”, “Таня” каби эрта

» Читать далее
1 11 12 13 14 15