Архивы рубрики: Агросаноат

Соя – ҳам элни, ҳам ерни тўйдиради

3_soya

Президентимиз ташаббуси билан жорий йилда соя ўсимлиги майдонлари кенгайди. Ушбу экиннинг тупроқ унумдорлигини ошириш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишдаги иқтисодий самараси катта эканлиги намоён бўлди. Соя дони ўз таркибида 50 фоиз оқсил ва 28 фоизгача мой сақлагани учун ўта қимматбаҳо ўсимликлар гуруҳига киради. Соя дони озиқ-овқат саноатининг турли соҳаларида ишлатиладиган экологик тоза хомашёдир. Хитой, Япония, Корея ва бошқа мамлакатларда аҳолининг оқсилга

» Читать далее

Нозигулдан ўрнак олса арзийди

3_01

Бухоро вилояти Деҳқончилик кишидан катта  тажриба, омилкорлик ва меҳнатсеварликни талаб этади. Шундай хислатларга эга бўлган қишлоқ мулкдорлари халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш баробарида оиласи иқтисодини мустаҳкамлашга эришиб келишмоқда. Улар орасида ёшлар сони тобора ортиб бораётгани эса қувонарли ҳол. Когон туманидаги “Оққош Бўрон замини” фермер хўжалиги раҳбари Нозигул Жўраева шундай ғайрат-шижоатли, юрт равнақи  йўлида камарбаста, эртанги кунга қатъий ишонч билан қараётган ёшлардан.

» Читать далее

Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгашди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг конференцияси ўтказилди. Унда дастлаб вилоят фермерлар кенгашининг Сурхондарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари  кенгаши сифатида қайта ташкил қилиниши масаласи кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, юртимиз ижтимоий-иқтисодий ривожида муҳим тармоқлардан бири бўлган қишлоқ хўжалиги, хусусан, фермерлик ҳаракати ўзининг янги ривожланиш босқичига ўтди. Мазкур йўналишдаги ишлар биргина фермер

» Читать далее

Ёш тадбиркор ғайрати

Наманган вилояти Чортоқ тумани Алихон қишлоғи Меҳнатобод маҳалласи аҳли боғдорчилик, чорвачилик, сабзавотчиликда катта тажриба тўплаган. Айни вақтда улар яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, турли йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришмоқда. Маҳаллада замонавий мактаб,  савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси мавжуд. Аммо шу вақтгача вояга етмаган ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишига хизмат қиладиган марказ йўқ эди. Яқинда шу маҳаллалик Шерзод  Қобулов бу

» Читать далее

«Оқ сув»нинг ўзига хос «кластери»

3_andijon

Андижон вилояти кўплаб фермерлар учун тажриба мактаби бўлмоқда Қўрғонтепа туманидаги “Оқ сув” фермер хўжалиги раҳбари Алижон Аҳмедов ноанъанавий усулда деҳқончилик юритиш борасида изланиб, муайян натижаларга эришмоқда. Шу боис унинг иш фаолиятига қизиқувчилар кўпаймоқда. Хусусан, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Элбек элитаси” фермер хўжалиги раҳбари Турдиали Ҳайдаров унинг ютуқларига ҳавас қилган қишлоқ мулкдорларидан. Ҳамкорлик натижасида “Оқ сув”даги бир қатор тажрибалар “Элбек элитаси”да

» Читать далее

Оиланинг туганмас “олтин хазинаси”

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги Атторон маҳалласида истиқомат қилувчи Саъдулла Рустамов олти сотих экин майдонидан иборат томорқасида беш ўғли ва келинлари учун ўзига хос меҳнат корхонаси яратган. Улар иссиқхонада помидор ва бодринг кўчатларини етиштиришади. Бунинг учун дастлаб уруғ аввалдан тайёрланган, фақатгина биогомусдан иборат махсус жўякка қадаб чиқилади. Уруғ ниш отиб, икки “қулоқ” чиқарганда қум ва бошқа минераллар билан тўлдирилган елим тувакчаларга

» Читать далее

«Майсалар қишга туплаб кирсин»

3_sirdaryo

Сирдарё тумани ғаллакорлари ана шундай тамойилда меҳнат қилмоқда Сирдарёлик миришкорлар кузги экиш-тикиш ва парваришлаш ишларининг ўз вақтида ва меъёрида ўтказилиши мўл ҳосил  гарови эканини яхши билишади. Жорий йилда улар ўртача ҳар гектар майдондан 50 центнердан ошириб сара дон ўриб-йиғиб олишганди. Айни вақтда ғалла майдонларига юқори ҳосилли “Гром”, “Грация”, “Ғазғон”, “Лебед”, “Андижон-4” каби сара навлар экилиб, уруғ қулай муддатларда ундириб  олинаётир.

» Читать далее

Ҳар қарич ер қадрли

Фермерлик ҳаракати бошланган дастлабки йилларда унинг келажагига шубҳа қилган, айни пайтда бу ишни осон даромад топиш манбаи, дея енгил-елпи қараган, бошқача айтганда, соҳага адашиб кириб қолганлар ҳам бўлди. Чунки фермернинг иши бир қарашда осон кўринади: хўжалик раҳбари ўзи, илгаригидек ҳар куни кимгадир ҳисоб бериш, режа ортидан қувиш йўқ. Атрофида яқин одамлари ишлайди. Хуллас, ер олиб экин экасану, ҳосилни йиғиштириб олаверасан.

» Читать далее

Сурхондарёда пекан ёнғоғи етиштирилади

3_pekant

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Дендрарий” боғида олимларнинг субтропик ўлкалар ўсимликларини вилоят иқлимига мослаштириш йўлида олиб бораётган илмий изланишлари ижобий натижа бермоқда. Ҳозир бу ерда чет элдан келтирилиб, парваришланаётган дарахт кўчатларининг тури 600 тадан ошди. Хусусан, дуб, каштан, қрим арчаси, япон сафораси, хитой бамбуги, австралия акацияси каби дунёнинг тропик ва субтропик мамлакатларига хос бўлган ноёб бута дарахтлари ҳамда ўсимликлар кўпайтирилмоқда. Ҳудуд

» Читать далее

Оққум бағридаги мўъжизалар макони

Наманган вилояти Мингбулоқлик деҳқонлар жорий йилда ғалладан мўл ҳосил олишди. Пахтачиликдаги меҳнат ҳам ўз натижасини берди. 15906 гектар майдонга экилган “Андижон-35”, “С 65-24, “Бухоро-102” каби ғўза навларидан юқори ҳосил олинди. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги  бўлими мутахассиси Маҳмуджон Қаҳҳоровнинг таъкидлашича, айни вақтгача тумандаги 317 та фермер хўжалигининг аксарияти қабул масканлари билан тузилган   шартнома режасини ортиғи билан уддалашди. “Сайдали ҳожи”, “Қодирали

» Читать далее
1 2 3 15