Архивы рубрики: Мутахассис минбари

Баҳор бошланмоқда, майсалар парвариши деҳқондан масъулият талаб этади

3_maysa

Ғалладан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш учун эрта баҳордан уни минерал ўғитлар билан табақалаштирилган ҳолда озиқлантириш, суспензия, стимуляторлар сепиш, бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш каби агротехник тадбирларни қўллаш талаб этилади. Мавсумий парваришни бошлашдан олдин 50-60 метр оралиқда кўндаланг ўқариқлар олиш, ариқ ва дала уватларини тозалаш зарур. Дала четлари кенгроқ бўлса, чизеллаб, бегона ўтлар ва зараркунанда ўчоқларини йўқотиш лозим.

» Читать далее

Сариқ занг – экинга солмасин чанг

Ўзбекистонда буғдой ўсимликларида касаллик қўзғатувчи замбуруғларнинг 26 та тури қайд этилган. Сариқ ва қўнғир занг, ун-шудринг, септориоз, сариқ доғланиш, илдиз чириш ҳамда қоракуя каби касалликлар шулар жумласидандир. Ушбу касалликлар ичида энг хавфлиси сариқ занг бўлиб, у ҳосилнинг кескин камайишига сабаб бўлади. Сариқ зангнинг кенг тарқалиши ва ривожланишига серёмғир ва очиқ ҳавонинг сурункали алмашиб туриши қулай шароит туғдиради. Юқори намгарчиликда унинг

» Читать далее

Гар бедана боқсангиз…

bedana

Кўнгил доимо хуш бўлади, ҳамён эса бўш бўлмайди Битта бедана хўрози ва 3-10 та бедана макиёнини катакда боқиб, кунига ўртача 2-9 тадан тухум олиш мумкин. Демак уй шароитида бедана боқиб, парҳез гўшт ва фойдали моддаларга бой бўлган тухум етиштириш имконияти мавжуд. Шундай экан, бедана боқишда зарур бўладиган маълумотларни билиб қўйиш ҳам фойдадан холи эмас. Уй беданаларининг зотлари Бедананинг “Япон” зоти

» Читать далее

Ёнғоқ минг йил даромад беради

yongoq

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мутасадди раҳбарлар билан ўтказган учрашувлари ҳамда аҳоли билан мулоқотида ёнғоқ мевали боғларни кўпайтириш борасидаги фикрлари моҳиятида ана шундай эзгу ният мужассамдир. Юртимизнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида ёнғоқ мевали боғларни барпо қилиш учун кўплаб табиий ерлар бор. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Фориш, Ғаллаорол, Самарқанд вилоятининг Ургут, Каттақўрғон, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Шаҳрисабз, Китоб, Сурхондарё

» Читать далее

Геоботаник электрон хариталар

oves

Яйловлар маҳсулдорлиги ва чорвачилик ривожини таъминлашга хизмат қилади. Оддий назар билан қараганда, бийдек даштлар, чўлларда ҳаёт нафаси йўқдек кўриниши мумкин. Аммо у ерларда ҳам ҳаёт қайнайди. Уларнинг биз билмаган сиру синоати, хазиналари бисёр. Чўл ва яримчўл ҳудудларда яшовчи аҳолининг асосий даромад манбаи чорвачилик ҳисобланади. Аммо чорванинг яйловларда тартибсиз боқилиши натижасида ушбу ҳудудларда ўсимлик­ларнинг камайиб, баъзан эса буткул йўқолиб кетишига сабаб

» Читать далее

Қору қиров остидаги барака

3_bugdoy

Кузги ғалла майсалари парвариши қишда тўхтаб қолмаслиги керак. Кўп йиллик тажриба натижаларига кўра, кузги буғдойда ҳар қандай шароитда ҳам физиологик жараён давом этади. Демак, унинг ривожи учун ҳар доим энергия зарур бўлади. Кунлик ҳарорат +3-5оС бўлганда, қишлаш даврида фотосинтез жараёни тўхтаб, фақат нафас олиш жараёни устунлик қилади. Бунда бошоқли дон экинлари уруғини экиш даврида берилган фосфорли ва калийли минерал ўғитлардан

» Читать далее

Салатбоп шолғом

3_sholgom

Баргини ҳам истеъмол қилиш мумкин бўлган ушбу янги навдан йил давомида ҳосил етиштирса бўлади. Шолғом ўлкамизда қадимдан экиб келинадиган сабзавот экини бўлиб, тарихи 4-5 минг йилларга бориб тақалади. Меваси таркибида жуда кўп калий ва темир элементлари, инсон учун қимматли бўлган С, РР, В1, В2, провитамин А (каротин) учрайди. Баргида аскорбин кислота ва витаминлар илдизмевасидан кўп. Табобатда шолғом шамоллашга қарши, ични

» Читать далее

Далалар тиним даврида, аммо деҳқон тиним билмайди

5_kollaj%d0%ba%d0%be%d0%bf%d0%b8%d1%80%d0%be%d0%b2%d0%b0%d0%bd%d0%b8%d0%b5

Бугун қиш фаслини иш фаслига айлантирган деҳқонгина бўлғуси ҳосилга мустаҳкам пойдевор қўяди Ҳазрат Алишер Навоий “Маҳбуб ул-қулуб” асарида деҳқоннинг ишини улуғ билиб, унинг бир дона сочган донидан минглаб инсонлар баҳраманд бўлиши ҳақида таъриф этади. Деҳқоннинг сочган дони элга барака, фаровонлик келтиради. Ҳосилнинг битмагида эса унинг меҳнатига доимо тасанно айтиб келамиз. Буни қарангки, деҳқон ишни ерга уруғ сочишдан эмас, балки ерни

» Читать далее

Деҳқонга қанот яратиб яшамоқда

3_asomiddin-koraxonov

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2016 йил 30 декабрь куни мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашуви чоғида шундай дедилар: “Илм-фан билан шуғулланиш, янги кашфиёт ва ихтиролар қилиш  игна билан қудуқ қазишдек гап. Шундай экан, бу машаққатли соҳада фидокорона меҳнат қилаётган олимларимиз меҳнати таҳсин ва рағбатга муносиб”. Ана шундай масъулиятли, машаққатли, айни пайтда шарафли ишни олиб бораётган  олимлардан бири техника фанлари номзоди Асомиддин

» Читать далее

Истиқболли навлар пахтачиликнинг порлоқ истиқболини белгилайди

Истиқлол йилларида селекционерларимиз томонидан ғўзанинг турли зараркунанда ва касалликларга чидамли, мамлакатимизнинг тупроқ-иқлим шароитига мос, эртапишар ва серҳосил, толаси узун янги навлари яратилмоқда. Улар жаҳон бозорида талаб этилган асосий сифат кўрсаткичларига тўла жавоб беради. Шу билан бирга селекционерларимиз томонидан доимий изланишлар олиб борилаётирки, уларда навларни янада такомиллаштириш имкони юзага келаётир. Ана шундай янги навлардан бири – “ЎзПИТИ – 202” ғўза навидир.

» Читать далее
1 2 3 4