Архивы рубрики: Мутахассис минбари

Агробиотехнология…

Ер – ризқу рўзимиз манбаи, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг бош воситаси. Аммо тупроқ унумдорлиги ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш кўп жиҳатдан унга эҳтиёткорлик, тежамкорлик билан муносабатда бўлишга боғлиқ. Шу боис, қишлоқ хўжалиги экинлари учун асосий озуқа моддалари манбаи ҳисобланган ўғитларни ишлатишда уларнинг нафақат самарадорлиги, балки экологик хавфсизлигига нисбатан талаблар кучаймоқда. Бу, ўз навбатида, аграр соҳада агробиотехнологияларнинг қўлланилишини тақозо этаётир. Агробиотехнология

» Читать далее

Картошка куяси – ҳосил кушандаси

3_kartofel

Унга қарши курашишни асло кечиктириб бўлмайди Картошкадан юқори ва сифатли ҳосил олишнинг асосий чораларидан бири уни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишдир. Картошканинг энг хавфли зараркунандаси – картошка куяси  ҳисобланади. У картошкадан ташқари помидор, бақлажон, ёввойи итузум, тамаки ва бошқа итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимлик­ларни ҳам зарарлайди. Картошка куясининг ватани Жанубий ва Марказий Америка ҳисобланиб, юртимизда биринчи марта 2009 йилда Хоразм вилоя­ти

» Читать далее

Тўғри танланган нав

Close up of Ripe cotton bolls on branch

пахта ҳосилдорлигини оширишда муҳим жиҳатлардан биридир Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ҳеч қандай қўшимча харажатларсиз, фақатгина ҳудуднинг тупроқ ва иқлим шароитига мос навларни танлаш, сифатли уруғни экиш орқали ҳосилдорликни 10-20 фоизга ошириш мумкин. Шу боис, юртимизда серҳосил, тезпишар, муҳитга мослашувчан, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли, энг муҳими, толаси сифатли ғўза навларини амалиётга жорий этиш ишлари изчил амалга оширилмоқда. Пахта етиштириш борасида режалаштирилаётган

» Читать далее

Ҳандақда лимонлар, лимонлардан миллионлар

3_limon

Кейинги вақтда тадбиркорларимиз қишда ҳам дастурхонлар тўкинлигини таъминламоқдалар. Изланишлар самарасида субтропик ўсимликлардан бири – лимон маҳаллий иқлимимизга мослашиб, ундан юқори даромад олиш имкониятлари яратилди. Лимон асосан иссиқхона шароитида етиштирилади. Уни ҳандақ усулида парваришлаш эса ҳам харажатни тежаш, ҳам ҳосилдорликни ошириш имконини яратади. Қуйидаги ҳандақ усулида лимон парваришлаш ҳақида маълумотлар берилади. Бир сотих ҳандақда (3×3 метр схемада лимон эксак), ўртача ўн

» Читать далее

Сув кам бўлганда…

Ҳа, қишлоқ хўжалигида жорий йил сув тақчил бўлиши кутилмоқда. Таҳлилларга қараганда сув етишмовчилиги бутун вегетация даврида ҳам давом этиши мумкин. Сув тақчиллиги сезилаётган шароитда суғориш технологияси интизомига қатъий риоя этиш талаб қилинади. Бунда экинлар ривожини тезлатиш ва сув камчилигига қарши самарали кураш олиб боришга алоҳида эътибор бериш лозим. Суғориладиган ҳар бир участкада суғориш муддатлари ва меъёрларини сув билан таъминланганлик, тупроқ

» Читать далее

Боғлардаги кузги юмушлар: Ҳосил йиғиб олинди, аммо парвариш тўхтамайди

Пишиқчилик мавсуми тугаб, боғларимиз куз-қишки тиним даврига кирмоқда. Аммо бу боғларда иш тугади дегани эмас. Энди боғ-токзорлардан келгуси йили юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминлаш мақсадида мевали дарахтларни ҳамда ток тупларини қишнинг аёзли совуқларига чидамлилигини ошириш чораларини кўриш зарур. Энг аввало, ҳозирданоқ боғ ва токзорларда суғориш ишларини батамом тўхтатиш лозим. Боғларда қатор ораларини шудгорлашдан олдин, уларни кузги ўғитлаш зарур. Бунда

» Читать далее

ТЎҚСОНБОСТИ – ДАРОМАД ОСТИ

3_ovosh

 бунинг учун бугунги агротехник тадбирларга алоҳида эътибор қаратиш лозим Юртимиз иқлим шароити сабзавот экинлари етиштириш учун ғоят қулай. Бир майдондан йилига бир неча марта ҳосил олиш мумкин. Бунда тўқсонбости усулида сабзавот етиштиришнинг аҳамияти катта. Негаки, ушбу усул қиш ойларида ҳам ерни бўш қўймаслик, уни даромад манбаига айлантириш имконини беради. Хўш, бунинг учун сабзавоткорлар нималарга эътибор қаратиши лозим? Кеч кузда, совуқ

» Читать далее

Серқуёш заминда “Айсберг” яратиш санъати

3_aysberg

Серқуёш диёримизнинг қулай тупроқ-иқлим шароити сабзавот, полиз, карам, турли кўкатлар сингари қишлоқ хўжалиги экинларидан бир йилда икки, ҳатто уч марта ҳосил етиштириш имконини беради. Жумладан, кейинги йилларда сурхондарёлик ва қашқадарёлик деҳқонлар бош салатнинг “Айсберг” навини етиштириб, хорижга экспорт қилишмоқда. Маълумотларга қараганда, ўтган йилнинг ўзида Сурхондарё вилояти деҳқонлари хорижга 45,8 тонна “Айсберг” навли кўкатни экспорт қилишган. Бир гектар майдондан ўртача 10-12

» Читать далее

Август – ғўза парваришида муҳим давр: пахтакорда тиним бўлмаса, ҳосилда унум бўлади

Пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида, маромига етказиб бажариш, мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Айни вақтда деҳқонларимиз шу кунларнинг ҳар бир сониясини қадрлаб, ғўза парваришини синчковлик билан олиб бормоқдалар. Улар ҳосилни кўпайтириш ва уни сақлаб қолиш айни палладаги ғўза қатор ораларига бериладиган ишлов сифатли бажарилишига боғлиқлигини яхши билишади. Бугунги муҳим тадбирлардан бири пайкалдаги тупроқ

» Читать далее

Илму фан амалиётга пайваста

Келажагимизни белгиловчи бу омилни замоннинг ўзи талаб қилмоқда, Алишер Навоий “Маҳбуб ул-қулуб” асарида деҳқонларга таъриф бераётиб, “Олам маъмурлиги улардан, аламлилар шодлиги улардан. Ҳар қаён қилсалар ҳаракат халққа ҳам овқат етар, ҳам барокат”, деган экан. Дарҳақиқат, деҳқону чорвадорнинг барокатли фаолиятисиз юртда маъмурчиликни тасаввур қилиш қийин. Аммо ҳозирги замон қишлоқ хўжалиги соҳасида илғор агротехнологиялар ва илмий ишланмаларни татбиқ этмасдан туриб, кутилган натижаларга

» Читать далее
1 2 3 5