Архивы автора: Marks Yusupov

Буюк бунёдкорликдан яшнаётган Қарши

qarshi

Бугун Қарши шаҳрида бўлсангиз, улкан бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Вилоят марказининг Ўзбекистон, Амир Темур, Насаф, Мустақиллик, Хонобод, Жайҳун кўчаларида барпо этилаётган бир-биридан гўзал ва кўркам, шинам биноларни кўриб кўзингиз қувнайди. – Энг аввало, дориламон кунларга шукроналик билдирамиз, – дейди тўқсон ёшни қоралаб қолган кекса шифокор, тиббиёт фанлари доктори Баҳодир Аминов. – Аваллари, пастқам иморатлар, тор кўчалар, пиёдалар учун шароит бўлмаган

» Читать далее

Ҳунарманднинг қўлида сеҳр бор

4_hunarmand

Оддийгина ёғочга кишини ҳайратга соладиган даражада мафтункор ва гўзал нақшлар солиб, чинакам амалий санъат асарлари, анъанавий меъморчилик, уй-рўзғор ҳамда қурилиш ашёлари яратишга хизмат қиляпти. Асрлар оша яшаб келаётган тарихий қадамжоларда савлат тўкиб турган салобатли нақшинкор устунларга, дарвоза, эшик ва деразаларга, муҳташам айвонларга назар солгадиган бўлсак, ота-боболаримиз амалий  санъатнинг ёғоч ўймакорлиги йўналишида нақадар катта тажриба, билим ва малакага эга бўлганликларини кўрамиз.

» Читать далее

Аёлларнинг яқин маслаҳатгўйига айланмоқда

4_markaz

Фарғона шаҳрида “Аёллар маслаҳат маркази”да вилоятдаги хотин-қизларнинг турмуш тарзи, ҳаёти, дунёқараши ва оиласидаги муҳит ўрганилиб, уларнинг ҳаётига салбий таъсир этаётган  омиллар  аниқланмоқда ва бу муаммолар ечими бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда. Марказда хотин-қизларга  ижтимоий, тиббий, ҳуқуқий, маънавий, психологик ёрдам кўрсатилиб, ишлашни хоҳлаган аёлларга бўш иш ўринлари таклиф этиш, аҳоли бандлигини  таъминлашга эътибор қаратиляпти. – Марказимизга келган хотин-қизларнинг мурожаатлари ўрганилиб, мутахассислар

» Читать далее

«Лимончи ота» хонадонида

limon-doda

  Ўрта Чирчиқ тумани Тўйтепа шаҳри Наврўз маҳалласида истиқомат қилаётган 86 ёшли Тожибой ота Дадабоев ҳалол меҳнати билан элда ҳурмат қозонган. “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Комилжон Олимбоев билан у кишининг хонадонида бўлдик. Файзли, ораста, саришта хонадон. 3 сотихли томорқадаги лимонлар шиғил ҳосил берибди. Қўли гул боғбон ота лаганни тўлдириб лимон териб чиқмоқда. Тожибой ота 20 йилдан буён лимончилик билан

» Читать далее

Ўзбекистон банк тизими: Халқимизга таянч ва мададкор бўлиш устувор мақсадимиздир

bank_kollaj

«Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун» тамойили асосида фаолият юритаётган мамлакатимиздаги тижорат банклари халқ фаровонлиги ва юрт тараққиётига муносиб улуш қўшмоқда Мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар самараси банк тизимида рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишларда яққол намоён бўляпти. Республикамиз банкларининг халқаро молия бозоридаги нуфузи ошиб бораётгани, уларнинг барқарорлиги таъминланаётгани, ликвидлиги мустаҳкамланаётгани, капиталлашув даражаси кўтарилаётгани, хусусий капитални кенг жалб қилиш

» Читать далее

Водий гавҳарининг гўзал қиёфаси

bugungi-fargona

Бу манзаралар Конституциямиз берган эркинлик, ҳақ-ҳуқуқ, имкониятлар самарасидир Мустақиллик йилларида Биринчи Президентимиз Ислом ­Каримов раҳномолигида халқимиз мамлакатимиз тараққиёти, турмушимиз фаровонлиги йўлида тўсиқ бўлган турли қийинчилик, етишмовчилик, оғир ва машаққатли синовларни енгиб ўтди. Гоҳида жонажон шаҳрим, гўзал Фарғона кўчаларини пою-­пиёда айлангим келиб қолади. Кенг, равон йўллар четидаги минглаб дарахтлар, бутасимон кўчатлар, анвойи гуллар барча фаслда кишига ором, ҳис-ҳаяжон бағишлайди. Бир-бирини такрорламайдиган

» Читать далее

Устувор мақсадлар йўлидаги дадил одимлар

nbu_01

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида юрт тараққиётига хизмат қиладиган долзарб вазифаларга эътибор қаратди. Улар, энг аввало, халқимиз фаровонлигини ошириш, буюк келажакни бунёд этиш, Ўзбекистонимизнинг ривожланган, пешқадам демократик мамлакатлар сафида бўлишини таъминлаш каби устувор мақсадларни кўзлагани билан аҳамиятлидир. Бу жараён мамлакатимиздаги молия-банк муассасалари олдига ҳам юрт тараққиётига ўз сармоя

» Читать далее

Эркин ва фаровон ҳаёт ифодаси мужассам

4_01

Мустақиллигимизнинг ўтган даври мобайнида машҳур бешта тамойилга асосланган “ўзбек модели” нақадар ишончли ва асосли эканлиги ёрқин намоён бўлди. Хусусан, ўтган давр мобайнида мамлакатимиз иқтисодиёти 5 каррадан зиёдга, аҳолининг реал даромадлари эса 9 баробарга ўсгани, охирги 11 йил давомида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш кўрсаткичи 8,1 фоиз­дан кам бўлмай келаётгани, ўртача умр кўриш даражаси 67 ёшдан 73 ёшга, аёллар ўртасида эса 75

» Читать далее

Моҳир гулчилар оиласи

5_02

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани  “Истиқлол” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Бургалик маҳалласида 1750 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг орасида 50 дан зиёд томорқачилар, 10 дан ортиқ тадбиркорлар турли йўналишларда фаолият кўрсатишади. Ҳар томонлама ибратли ва намунали оилалар ҳам талайгина. Маҳалла маслаҳатчиси Санобар Ҳайдарова бизни маҳалладаги гўзаллик яратувчи моҳир гулчилар хонадонига бошлади. Файзли хонадонда табаррук ёшли Ракия ая бизларни очиқ

» Читать далее

Барқарор тараққиётнинг мустаҳкам пойдевори

5_01

Ўзининг йигирма беш йиллик тараққиёт йўлини босиб ўтган мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятида ривожланган давлатлар қаторидан жой олиш томон интилар экан, фуқароларнинг билим даражасини ошириш ва таълим тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу маънода Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳам юксак маънавиятли, етук, замонавий билимларга эга, мустаҳкам ирода ва мустақил фикрли кадрларни тайёрлаш стратегик мақсадлардан ҳисобланади. Мамлакатимиз таълим

» Читать далее
1 81 82 83 84 85 97